Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Агар солиқчилар “солиқларни бўнак билан тўлашни” сўрашса, нима қилиш зарур
Солиқ тўловчилар ҳозирга қадар кўпинча маблағларни солиқларни бўнак билан тўлаш ҳисобига ўтказиш илтимосига дуч келишади. Ва кўпчилик солиқ органи билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш истагида ўз зарарларига ҳам бунга рози бўлишади.
Солиқ қўмитаси раҳбарияти бундай амалиётни номақбул деб ҳисоблайди. Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига барча солиқлар тўланган, ДСҚ ходимлари эса қўшимча маблағларни ўтказишни талаб қилган тақдирда нима қилиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома йўлланди.
Солиқ қўмитаси барча шунга ўхшаш ҳолларда шикоят беришни сўрамоқда ва қонунчиликка мувофиқ чоралар кўришни ваъда бермоқда.
2021 йил I чоракда солиқ тўловчиларнинг аризаларига биноан:
- “солиқ бўнаги” амалиётини йўлга қўйган 3 та туман ДСИ раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди;
- 16 та туман ДСИ раҳбарига “ҳайфсан” берилди ҳамда махсус унвони даражаси пасайтирилди.
“Давлат солиқ қўмитаси ҳудудий давлат солиқ органлари ходимларини солиқ тўловчилардан ортиқча тўлов талаб қилмасликлари юзасидан қатъий огоҳлантирди” - дейилади хабарда.
Долзарб тавсияларни ўқинг: