Асосий ставка январ ойида 16% даражасида қолдирилди

preview

2020 йил 1 январдан бошлаб Марказий банк қайта молиялаштириш ставкаси ўрнига асосий ставка тушунчасини киритди ҳамда унинг миқдорини 16% даражасида белгилади. Бунда қайта молиялаштириш ставкаси қонун ҳужжатларида белгиланган барча ҳолларда  ўз кучини сақлаб қолади. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Бу қайта молиялаштириш ставкаси қўлланиладиган барча ҳисоб-китобларда илгаригидек кўрсаткичдан – 16%дан фойдаланиш лозим.

Асосий ставка  қайта молиялаштириш ставкасига қараганда икки марта кўп қайта кўриб чиқилади. Эслатиб ўтамиз, МБ қайта молиялаштириш ставкасини бир йилда 4 марта қайта кўриб чиққан.