АССА “DIPifr-рус”даги имтиҳонлар тўғрисида мулоҳазалар: Бобомурод МУРТАЗОЕВ (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ)

preview

Агар онлайн шаклида ўқиб, ўқишни иш билан бирга олиб борса, “DIPifr-рус” имтиҳонини топшириш мумкинми? “Бухоро минтақавий темир йўл узели” УК (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ) солиқлар бўйича бухгалтери Бобомурод МУРТАЗОЕВ бу мумкинлигини исботлади!

Қандай қилиб у муваффақиятга ва орзу қилинган дипломни олишга эришди? Имтиҳонда қандай кутилмаган воқеалар кутаётганди?


1. Мотивация

– 2022 йилнинг январь ойидан бошлаб бизнинг ташкилотимиз – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ – молиявий ҳисобнинг халқаро стандартлари бўйича ҳисоботга ўтди. Бу қонунчилик талаби эди.

Илгари мен турли курсларда ўқиганман, “Ички аудитор” сертификати, Британия молиявий менежерлар институтининг (IPFM)  “Профессионал молиявий менежер” дипломига эгаман, шунингдек 2021 йилда “МҲХС асослари” курсини муваффақиятли тугатганман. Шу боис, кейинчалик – ўз олдимга билимларимни чуқурлаштириш ва ДипИФР-Рус дипломини олиш мақсадини қўйдим.

 

2. Тайёрланишдаги мураккабликлар

Ўқитиш “Norma” ПРМда 2022 йилнинг март-июль ойларида онлайн шаклида ўтказилди. Ўқитишнинг масофавий шакли мен учун энг мақбул вариант бўлди. Бизнинг ташкилотимизда 2022 йилдан бошлаб таркибий ўзгартиришлар амалга оширилди ва менинг ҳар бир иш куним жуда банд эди. Иш ва ўқишни бирга олиб боришга тўғри келди, баъзан бу жуда қийин бўларди. Мен ҳамма жойда муваффақиятга эришиш учун кўп саъй-ҳаракат қилдим.

Ўзбек тили менинг она тилим бўлганлиги боис, рус тилида ўқиш ҳам муайян мураккабликлар туғдирди. Аммо кучли ички мотивация ҳамда ўқитувчининг ёрдами туфайли бутун курсни муваффақиятли ўзлаштира олдим.

 

3. Имтиҳондаги кутилмаган ҳолатлар

Имтиҳон навбатдаги синов бўлди. Мен, албатта унга маънан тайёрландим, лекин текширувчилардан бири менинг олдимда бошидан охиригача ўтиришини ҳеч ҳам кутмагандим. Худди у менга шахсан тайинлангандек...

Энди барча мураккабликлар ва ҳаяжонланишлар ортда қолганда, мен бу жуда яхши тажриба бўлди, дейишим мумкин.

Мен ДипИФР дипломидан ташқари, касбий фаолиятимда яхши ёрдам берадиган жиддий билимлар асосига эга бўлдим.  

ДипИФР-Русдаги имтиҳонга тайёрланишни энди режалаштираётганларга фақат қатъийликни тилайман, сабаби бу – АССАнинг энг мураккаб имтиҳонларидан бири.

 

Диққат

Сизни Ирина ЗАВАЛИШИНАнинг "ДипИФР-Рус имтиҳонига тайёргарлик (Live)" ўқув курсига таклиф қиламиз

Мен курсга қатнашмоқчиман!

ДипИФР-Рус имтиҳонига тайёргарлик курси – бу МҲХСни ўрганишнинг учинчи босқичи. Сиз бу курсда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини амалда қўллаш бўйича етакчи даражадаги билим, тушунча ва кўникмаларга эга бўласиз.

Эслатиб ўтамиз, батафсил маълумот олиш ва курсларга ёзилиш учун ҳавола бўйича ўтиш ёки қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилиш мумкин: 78 148-11-72.

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади