Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
«Buxgalter Pro» – янги сервис ва маълумотнома тизими!
Деярли уч йил мобайнида “Норма” жамоаси - экспертлар, муҳаррирлар ва дастурчилар, шунингдек вазирлик ва идоралардан таклиф қилинган муаллифлар ва солиқ маслаҳатчилари - «Buxgalter Pro» янги маҳсулоти устида ишлашди.
Мана энди биз, бугун, 2021 йил 14 январь куни ундан обуначилар фойдаланишлари мумкинлигини маълум қилишдан мамнунмиз ва умид қиламизки, у уларга ишлашда ёрдам беради!
«Buxgalter Pro» 4 та мавзули бўлимлар: бухгалтерия ҳисоби, солиқ ҳисоби, кадрлар ҳисоби ва хўжалик ҳуқуқи бўйича 500 дан ортиқ мунтазам янгиланиб борадиган тавсияларни ўз ичига олган.
Янги маҳсулот қуйидагиларни ўз ичига олади:
- вазирлик ва идоралар, бошқа давлат ташкилотлари ходимлари, шунингдек аудиторлар ва солиқ маслаҳатчилари, “Норма” экспертларининг тавсиялари;
- “Жавоб берамиз” бевосита мулоқот экспресс-маслаҳатлари;
- бухгалтерия, солиқ ва кадрлар ҳисобининг тайёр шакллари, локал ҳужжатлар намуналари;
- “Норма” ПРМ вебинарлари ва онлайн-курслари.
Buxgalter.uz материалларини обунасиз ўқишда давом этиш мумкинми?
«Buxgalter Pro» – buxgalter.uz порталидаги алоҳида мустақил маҳсулот. Одатдаги контентнинг катта қисми - янгиликлар, ҳуқуқий ҳужжатлар шарҳлари, маслаҳатлар, ҳуқуқий ҳужжатлар, солиқ тўловчининг тақвими ва buxgalter.uz нинг айрим бошқа сервислари барча учун очиқ ва бепул бўлиб қолади.
Ягона истисно - “Жавоб берамиз” маълумотлар базаси. Унга кириш фақат «СБХ»/« НТВ» ва «Норма маслаҳатчи»/«Норма» газеталари обуначилари, «Norma» ва «Buxgalter Pro» ЭМТ фойдаланувчиларида сақланиб қолади.
Тўртта тариф
Ўз эҳтиёжингиздан келиб чиқиб, сиз қуйидагиларни танлашингиз мумкин:
1. «Микро-бизнес» тарифи - ўз кўчмас мулки ва ерига эга бўлмаган, айланмаси йилига 1 млрд сўмгача бўлган кичик корхоналар учун ахборот-тўплами.
2. «Кичик бизнес» тарифи – кўчмас мулк ва ерга эга бўлган, айланмаси йилига 1 млрд сўмгача бўлган кичик корхоналар учун ахборот-тўплами.
3. «Бизнес» тарифи – экспорт-импорт операцияларига эга бўлмаган ва МҲХСга ўтмайдиган, айланмаси 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган корхоналар учун ахборот-тўплами.
4. VIP тарифи – ТИФ субъектлари бўлган ва/ёки МҲХСга ўтадиган, айланмаси 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган корхоналар учун ахборот-тўплами.
Тарифлар қуйидагиларнинг турли сони билан фарқ қилади:
- тавсиялар берилган мавзулар сони билан;
- ҳар бир мавзуда тавсиялар сони билан;
- “Жавоб берамиз” маълумотлар базаси материаллари сони билан;
- вебинарлар ва бошқа сервислар сони билан.
Обуна шартлари қандай?
Обуна танланган тариф режасига мувофиқ 100% олдиндан тўлов шарти билан 12 ой муддатга тақдим этилади.
Бир фойдаланувчининг тизимга кириши учун тариф режасини бу ерда кўринг.
Агар тизимга битта компаниянинг бир неча нафар ходимларини улаш зарур бўлса, 11-72, +998 (78) 150-11-72 телефон рақамлари орқали менежер билан боғланинг.
Бир нечта фойдаланувчилар бир вақтда «Buxgalter Pro» ЭМТга битта аккаунт билан киришлари мумкинми?
Айнан битта аккаунтдан бир нечта фойдаланувчилар параллел равишда тизимга кира олмайдилар.
Сиз ва сизнинг ҳамкасбларингиз бир вақтда «Buxgalter Pro» ЭМТдан фойдалана олишлари учун махсус кўп фойдаланувчилар обунасини расмийлаштиринг. У бир нечта бир фойдаланувчи обунасидан кўра арзонроқ тушади.
Тафсилотларни аниқлаштириш учун 11-72, +998 (78) 150-11-72 телефон рақамлари орқали менежер билан боғланинг.
Нима учун онлайн-ёрдамчи керак?
Агар сиз «Buxgalter Pro» ЭМТга кириш имкониятини сотиб олган бўлсангиз, онлайн-ёрдамчидан қуйидаги мақсадда фойдаланинг:
- тизим тўғрисида ахборот олиш учун;
- техник муаммолар юзага келганда. Бу ҳолда бизнинг мутахассисларимиз сизга масофадан - чат ёки телефон орқали ёрдам беришади;
- материалларни излашда ёрдам олиш учун. Бизнинг экспертимиз сизнинг вазиятингиз бўйича тушунтиришни топишда ёрдам беради. Агар бу етарли бўлмаса, сизга “Жавоб берамиз” хизмати ёрдам беради
“Жавоб берамиз” сервиси нима билан ёрдам бериши мумкин?
Мазкур сервис доирасида сиз:
- “Жавоб берамиз” маълумотлар базаси материалларига кириш имкониятига эга бўласиз;
- агар базада сизнинг саволингиз бўйича тушунтиришлар мавжуд бўлмаса, “Норма” экспертларининг шахсий жавобини олишингиз мумкин бўлади.
Экспертлар тўланган тариф мавзусида берилган саволга жавоб берадилар:
- телефон орқали – 1 иш куни мобайнида;
- ёзма равишда – 5-10 иш куни мобайнида.
Экспертнинг жавоби учта жойда эълон қилинади:
1) “Жавоб берамиз” маълумотлар базасида;
2) сизнинг шахсий кабинетингизда;
3) buxgalter.uz сайтининг “Менинг саволларим” бўлимида.
12 ой мобайнида маслаҳатлар сони:
|
Микро-бизнес |
Кичик бизнес |
Бизнес |
VIP |
Телефон орқали маслаҳатлар |
4 |
8 |
12 |
24 |
Ёзма маслаҳатлар |
– |
2 |
4 |
8 |
Амалдорга савол |
– |
– |
1 |
2 |
Сиз олинган жавобни махсус шкала бўйича баҳолашингиз мумкин. Бу бизга сервис ишини яхшилашда ёрдам беради.
Экспертлар қуйидагиларни талаб қиладиган мурожаатларга жавоб беришмайди:
- фойдаланувчининг бошланғич ва ҳисобот ҳужжатларини таҳлил қилиш, тузиш ва/ёки текширишни;
- хўжалик операцияларини таҳлил қилишни, хавфни баҳолашни;
- шартномалар, бошқа ҳужжатларни экспертиза қилиш ва ишлаб чиқишни;
- аниқ вазият юзасидан эксперт хулосасини;
- солиқ ва бошқа текширувларда, суд муҳокамалари ҳолларида ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни
Михаил ПЕРПЕР,
«Norma» МЧЖ директори,
«НТВ» / «Норма» газеталари бош муҳаррири