ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
Давлат бюджети ижроси – Очиқ маълумотлар порталида
Президентнинг 9.04.2019 йилдаги «Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–4273-сон қарори қабул қилинди.
Давлат статистика қўмитасига давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, юритиш ва янгилаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси топширилди.
Мазкур маълумотлар Очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz)да ўзбек, рус ва инглиз тилларида эълон қилиб борилади. Бунда сайтнинг инглиз тилидаги шакли 2019 йил 1 августга қадар ишга туширилади.
Шу мақсадда Давстатқўмда Портал фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бўлинма ташкил этилди.
Портални техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, узлуксиз ишлаб туришини таъминлаш Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан амалга оширилади.
Порталда эълон қилинаётган маълумотлар ҳам «Очиқ маълумотлар глобал индекси» ва «Очиқ маълумотлар барометри» методикасининг асосий йўналишлари асосида қайта кўриб чиқилади (таҳлил қилинади).
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг ижроси, вазирлик, идораларнинг бюджети, ҳудудлар кесимидаги бюджетлар, давлат органларининг барча танловлари ва тендерлари ҳақидаги маълумотлар мазкур Порталда эълон қилинади.
Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот канали материаллари асосида.