Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Давстатқўм ҳисоботларнинг 5 та шаклини топшириш муддатларини узайтирди
Хушхабар: бухгалтерлар ҳам бироз дам олишлари мумкин! Қўшимча дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда 1 дан 5 сентябрга қадар давом этадиган Мустақиллик кунини нишонлаш муносабати билан Давстатқўм 5 та ҳисоботларни топшириш муддатларини - 8 сентябрга қадар (8 сентябрь ҳам киради) кўчирди.
Ушбу рўйхатда қуйидагилар мавжуд:
- 12-narx (xarid) shakli “Саноат корхонасининг харид қилинган моддий ресурслари ўртача нархлари тўғрисида ҳисоботи”;
- 12-korxona shakli “Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот”;
- 12-korxona (sanoat) (12-korxona shakliga ilova) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисобот”;
- 12-korxona (savdo)(12-korxona shakliga ilova) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисида ҳисобот”;
- 12-korxona (xizmat) (12-korxona shakliga ilova) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот”.
Бунда Давстатқўм серверлари кечаю кундуз ишлайди ва хўжалик юритувчи субъектлар ҳисоботларни белгиланган муддатлар доирасида сўнгги санани кўчиришни ҳисобга олган ҳолда ўзлари учун қулай ҳар қандай вақтда юборишлари мумкин.