ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
Давстатқўмнинг янги “Статистика” интеграция қилинган тизими кимга керак бўлиши мумкин
Давстатқўм “Статистика” интеграция қилинган тизимини синов режимида ишга туширди (siat.stat.uz). Тизим электрон тарзда ахборот ва мета маълумотларни алмашиш учун SDMX халқаро стандарти талабларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
Шубҳасиз, тизим бизнесни ўз ўзидан эмас, балки ҳисоб-китоблар билан ташкил этиш ёки ривожлантиришга ёндашадиганлар учун фойдали бўлади.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
Порталда бепул фойдаланиш имконияти билан 1 000 дан ортиқ расмий статистика кўрсатчиклари жойлаштирилган. Уларни 5 та турли форматда юклаб олиш мумкин – Excel, PDF,CSV, JSON (API), XML (API).
Тизимда жами 5 та бўлим мавжуд:
1) асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар;
2) демографик ва ижтимоий статистика;
3) иқтисодий статистика;
4) экологик ва тармоқ статистикаси;
5) сўнгги 30 йил учун макрокўрсаткичлар.
Кўп ҳисоботларни нафақат матн ёки жадвал шаклида, балки гисторамма, картограмма, графиклар, ҳудудлар ва даврлар кесимида солиштирма таҳлил, нисбатларнинг фоизларда ҳисоб-китобидан фойдаланган ҳолда олиш мумкин.
Мисол учун, “Иқтисодий фаолият турлари бўйича юридик шахсларнинг ходимларига ҳисобланган ўртача ойлик номинал иш ҳақи” ҳисоботи бўйича солиштирма таҳлилнинг бир қисми бундай кўринишга эга:
Портал синов режимида ишлайди. Агар ундан фойдаланиш жараёнида муаммолар юзага келса, Давстатқўм ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари ва интерактив давлат хизматлари бошқармасига Call-марказ: (71) 203-80-00 орқали мурожаат қилинг.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади