Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
«Didox» электрон ишончномалари имзоловчиларни идентификациялаш имконини беради
«Didox» электрон ҳужжат айланиши тизимида “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя қилган ҳолда электрон ишончномаларни яратиш ва имзолаш имконияти назарда тутилган. Электрон ҳужжатни имзоловчи шахсларни идентификациялаш қандай таъминланаётганлиги ҳақида «Venkon Group»нинг бош директори Асқар ИСМОИЛОВ гапириб берди:
- “Электрон ишончнома шакли асосига Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низом билан қоғоз шаклидаги ҳужжатга қўйиладиган талаблар олинган.
Электрон ишончномада қуйидагилар мажбурий кўрсатилади:
- амал қилиш муддати;
- тақдим этувчининг паспорт маълумотлари;
- олинадиган моддий бойликларнинг рўйхати;
- харидор ва етказиб берувчи тўғрисида ахборот.
Қоғоз шаклидаги ҳужжатдан фарқли ўлароқ, электрон ҳужжат айланишини шакллантиришда етказиб берувчи ва олувчининг, шунингдек товарни олишга ваколат берилган жисмоний шахснинг ЭРИ қўлланилади.
Электрон ишончномадан фойдаланишни бошловчиларда ЭРИни қўллаш ва етказиб берувчидан товарни олиш вазифаси юклатилган ходимнинг шахсини идентификациялаш билан боғлиқ саволлар юзага келади. Таъкидлаб ўтаманки. «Didox» тизими шундай тузилганки, етказиб берувчи электрон ишончномани фақат товар учун келган шахс уни ўзининг жисмоний шахснинг ЭРИ билан имзолагандан кейингина кўради. Ҳужжатнинг ўзини эса ташкилот-харидорнинг раҳбари юридик шахснинг ЭРИ билан яратади ва тасдиқлайди.
«Didox Mobile» мобиль иловада биз, ходимнинг компьютер билан жиҳозланган иш жойи бўлмаган тақдирда электрон ишончномани имзолаш учун қулай шароитлар яратадиган функционални назарда тутганмиз.
Ишончномага ўз имзоларини қўювчи ходимлар фақат уларнинг номларига берилган ЭРИдан фойдаланишларини қатъий тавсия қиламиз. Ҳозирги кунда бундайларни олишда муаммо йўқ. Пировардида бу ҳужжатни имзолаган ходимни юқори даражада ҳаққоний идентификациялаш имконини беради.
Электрон ишончнома ва қоғоз шаклида расмийлаштирилган ҳужжат ўртасидаги ягона фарқ – бу қоғоз вариантининг мавжуд эмаслигида. Электрон ишончномадан фойдаланиш чоғида сотувчининг вакили харидор вакилининг шахсини унга ЭҲА канали орқали келган ҳужжат бўйича идентификациялайди. Зарурат бўлганда электрон ишончномани чоп этиш мумкин ва бу ҳолда унда уни имзолаган аниқ шахслар тўғрисида ахборотни топиш мумкин бўлади.
Вақти билан электрон ишончномалар одатга айланади ва улардан фойдаланишда ҳеч қандай муаммолар юзага келмайди.
Реклама ҳуқуқи асосида