Didox Mobile – смартфон ёрдамида ҳужжатларни алмашинг

preview

Расмий электрон ҳужжат айланиши оператори ҳисобланадиган «VENKON GROUP» МЧЖ «Didox» тизими учун «Didox Mobile» мобиль иловани ишга туширди.

Илова:

  • «Didox» тизимида рўйхатдан ўтиш;
  • мижозлар ва етказиб берувчилар учун ҳисобварақ-фактуралар ва ишончномалар яратиш;
  • компаниянинг ишонч билдирилган ходимларига ишончномаларни тасдиқлаш;
  • кирувчи ҳисобварақ-фактуралар ва ишончномаларни имзолаш имконини беради.

Бу қачон қулай:

  • сиз ўз бизнес вазифаларингизни смартфон ёрдамида ҳал қилишга кўниккан бўлсангиз;
  • сиз офисдан ташқарида бўлганингизда тезда контрагентга ҳисобварақ-фактура тақдим этиш ёки кирувчи ҳужжатни имзолаш лозим бўлиб қолса;
  • шахсий компьютер билан жиҳозланган иш жойига эга бўлмаган ходим томонидан электрон ишончномани имзолаш учун қулай шароитлар яратиш зарур бўлса.

Didox Mobile га кириш учун didox.uz сайтида ишлаш учун мўлжалланган ўша паролдан фойдаланиш мумкин.

Интерфейс тили – ўзбекча. Зарурат бўлганда профил созламасидаги махсус тугмадан фойдаланган ҳолда уни осонгина русчага ўтказиш мумкин.

«Didox Mobile» мобиль иловани бу ерда юклаб олиш, фойдаланувчи йўриқномаси билан эса бу ерда танишиш мумкин.

Бизнесни қоғоз юкидан халос этиб, унинг суръатини оширинг.

Реклама ҳуқуқи асосида