DipIFR(rus) имтиҳонига қандай рўйхатдан ўтилади

preview

«Norma» Профессионал ривожланиш маркази 5 май куни DipIFR(rus) Сертификатланган дипломли бухгалтерлар халқаро ассоциацияси (АССА) имтиҳонига тайёрланиш бўйича курсни ишга туширди. Худди шу куни АССА мазкур имтиҳонга рўйхатдан ўтказишни бошлади. Қандай рўйхатдан ўтиш ҳақида «Норма» эксперти Дилором САИДОВАнинг босқичма-босқич йўриқномасида ўқинг.

Яқин орадаги «ДипИФР-рус» имтиҳони 2020 йил 11 сентябрда ўтказилади. Дипломни рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳонга рўйхатдан ўтиш 2020 йил 5 майдан очиқ. Агар унда иштирок этишни хоҳласангиз, 13 июлга қадар 1-босқичдан ўтишга улгуринг. Имтиҳонга рўйхатдан ўтиш 2020 йил 27 июлга қадар очиқ бўлади.

Янгилар учун имтиҳонга рўйхатдан ўтиш икки босқичда амалга оширилади:

1) АССА талабаси сифатида рўйхатдан ўтиш. Шунингдек, уни дипломни рўйхатдан ўтказиш ҳам дейишади (талаба сифатида (дипломни)  рўйхатдан ўтиш учун йўриқномага қаранг);

2) ДипИФР имтиҳонининг ўзига рўйхатдан ўтиш (шахсий кабинет орқали имтиҳонга рўйхатдан ўтиш учун йўриқномага қаранг);

1-босқич. Талаба сифатида рўйхатдан ўтиш (дипломни рўйхатдан ўтказиш)

Талаба сифатида рўйхатдан ўтиш учун  рўйхатдан ўтиш сайтига киринг ва таклиф этилган шаклни тўлдиринг. Бунинг учун:

  • шахсга доир маълумотларни кўрсатинг,
  • паспортнинг скани ёки фотосуратини юкланг,
  • сизнинг малакангизни тасдиқлайдиган инглиз тилидаги ҳужжатларни юкланг.

Эътибор беринг

АССА ДипИФР имтиҳони иштирокчиларига қуйидаги талабларни қўйди:

  • бухгалтерия ҳисоби ёки аудит соҳасида 3 йиллик иш тажрибаси;
  • бухгалтерия ҳисоби ёки аудит соҳасида 2 йиллик иш тажрибаси ва соҳага доир олий маълумот тўғрисидаги диплом;
  • рўйхатдан ўтиш бадалини тўлаш.

АССА талабларига мувофиқ DipIFR (rus) малакасини олиш ҳуқуқини тасдиқлаш учун номзод рўйхатдан ўтиш шаклига қуйидаги ҳужжатларни илова қилиши керак:

  • тегишли маълумот даражасини тасдиқлайдиган диплом нусхаси ва бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида камида 2 йиллик иш тажрибасини тасдиқлайдиган меҳнат дафтарчаси нусхаси (ёки иш берувчидан хат);

ёки

  • бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида камида 3 йиллик иш стажини тасдиқлайдиган меҳнат дафтарчаси нусхаси (ёки иш берувчидан хат).
Вазият
Изланувчи иқтисодчи сифатида уч йиллик иш стажига эга. У DipIFR (rus) имтиҳонини топширишга қўйиладими?
- Ҳа, қўйилади, агар нафақат меҳнат дафтарчасидан ёзувлар сканини, балки унинг функционал вазифаларига молиявий ҳисобот билан ишлаш кириши ҳақида раҳбариятдан хат тақдим этса.
Эслатиб ўтамиз
Эслатиб ўтамиз: АССАга топшириладиган ҳужжатлар инглиз тилига таржима қилинган бўлиши керак. Агар сиз таржима қилган бўлсангиз, нотариал тасдиқламаган ҳолда таржималар бюросининг муҳри етарли бўлади.
Эътибор беринг
Ўзбекистондан талаба сифатида рўйхатдан ўтиш бадали 40 фунт стерлингни ташкил этади. Рўйхатдан ўтиш саҳифасида халқаро валюта карталари, шунингдек Paypal пул ўтказмалари тизими ёрдамида тўловни амалга ошириш мумкин.

(Visa, MasterCard, American Express (AMEX) халқаро валюта карталари ёрдамида тўловни амалга ошириш

Қуйидагиларни киритиш лозим бўлади:

1. карта рақами;

2. эгасининг исми ва фамилияси;

3. картанинг амал қилиш муддати ва коди;

4. CVC/CVV/CID коди.

Ушбу барча маълумотлар картанинг ўзида кўрсатилган: 1-3-бандлар – унинг юза томонида, 4-банд (CVC/CVV/CID коди) – картанинг орқа томонида.

Paypal пул ўтказмалари тизими орқали ёки UnionPay халқаро валюта картаси ёрдамида тўловни амалга ошириш

Paypal тизими орқали ёки UnionPay картаси ёрдамида тўловни амалга оширишда сайт сизни ушбу тўлов тизимларининг сайтига қайта йўналтиради.

Эътибор беринг
Paypal ўтказмалар тизими Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтказилмаган, шу боис сиз фақат учинчи шахслар орқали тўлашингиз мумкин.

Талаба сифатида рўйхатдан ўтиш ҳафтада 7 кун суткасига 24 соат очиқ. Ҳужжатларнинг Глазгодаги ACCА офиси томонидан текшириш муддати 5 иш куни ва ундан ортиқни ташкил этади. Текшириш тугагандан кейин сиз АССА талабаси сифатида рўйхатдан ўтказилганлигингизни тасдиқловчи инглиз тилида e-mail оласиз.

Талаба сифатида рўйхатдан ўтилгандан (диплом рўйхатдан ўтказилгандан) кейин:

  • сизга шахсий кабинетга кириш имконияти очилади;
  • сиз АССА малакаси бўйича имтиҳонга рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

2-босқич. Имтиҳонга рўйхатдан ўтиш

Сиз шахсий кабинет орқали имтиҳонга рўйхатдан ўтишингиз мумкин. Бунинг учун:

1. шахсий кабинетга киринг;

2. EXAM ENTRY ни танланг;

3. шундан кейин сиз рўйхатдан ўтиш саҳифасига қайта йўналтириласиз;

4. Book your exams now ни танланг;

5. Add your exam ни танланг;

6. имтиҳон топшириш марказини танланг;

7. имтиҳон учун тўловни амалга оширинг (тўлов усуллари бироз юқорида баён этилган).

Эътибор беринг
Ўзбекистон учун имтиҳонга рўйхатдан ўтиш бадали £122 фунт стерлингини ташкил этади.

Имтиҳон қандай ўтказилади

ДипИФР бўйича имтиҳон рус тилида ва фақат қатнаб топшириш форматида – қоғозда ёзма равишда ўтказилади. Агар коронавирус пандемияси муносабати билан унинг бошқа формати қўлланиладиган бўлса, бу АССА сайтида эълон қилинади.

Имтиҳоннинг давомийлиги 3 соат 15 дақиқани ташкил этади.

Имтиҳон ҳисоб-китоб ва таърифлаш-муҳокама саволларини ўз ичига олган иккита бўлимдан иборат:

1. А бўлими: компаниянинг консолидациялашган ҳисоботи ва алоҳида ҳисоботларига тузатишлар бўйича савол (25 балл).

2. В бўлими: турли МҲХМ бўйича 3 та савол (ҳар бири 25 балл).

Ўтиш балли олиш мумкин бўлган 50 баллдан 100 баллгача.

Эътибор беринг
Дастурнинг барча муҳим бўлимлари бўйича номзодларнинг билимларини текшириш учун барча имтиҳон саволларини бажариш имтиҳоннинг мажбурий шарти ҳисобланади.

Биз билан бирлашинг!

Сизда ҳали имтиҳонга тайёрланиш учун «Norma» ПРМ онлайн-курсини танлаган мутахассислар билан бирлашишингиз имконияти мавжуд. «Жонли» онлайн-транслациялар иштирок этиш ва уларнинг ёзиб олинганини кўриш имкониятидан ташқари, сиз тақдимотлар, дарсликлар, саволлар ва вазифалар, конспект ва шпаргалкалар ҳамда бошқа фойдали материалларга кириш имкониятига эга бўласиз. Нархлар – ўзига хос, бунақаси бошқа бўлмайди.

Агар ушбу таклиф сизда қизиқиш уйғотган бўлса, 78-148-11-72 телефон рақами орқали қўнғироқ қилинг ёки ҳавола бўйича ўтинг.

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text159768_dipifrrus_imtihoniga_qanday_ruyhatdan_utiladi