Диққат! Ердан фойдаланиш соҳасида ўзгартиришлар

preview

Президент Шавкат МИРЗИЁЕВ 3 июнь куни ер муносабатларини такомиллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди. Унинг натижалари бўйича қуйидагилар таклиф қилинди:

  • ерни хусусий секторга мулк ва ижара ҳуқуқи, давлат ташкилотларига - доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш тартибини жорий этиш;
  • мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқлари билан ер ажратиш каби бозор иқтисодиёти талабларига мос бўлмаган амалиётларни тугатиш;
  • ерга бўлган ҳуқуқ турларини 6 тадан 3 тага қисқартириш;
  • ноқишлоқ ерларни хусусий секторга фақат аукцион орқали сотиш тартибини киритиш. Ноқишлоқ ерлар Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахсларига хусусий мулк қилиб, хусусийлаштириш мумкин бўлмаган ерлар эса ижара ҳуқуқи асосида сотилиши мумкин;
  • ҳоким қарори билан нодавлат секторга ер ажратиш ҳамда ерларни тўғридан-тўғри ва текинга бериш амалиётини бекор қилиш;
  • қишлоқ хўжалиги ерларини фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратиш тартибини киритиш. Бундай ерлар фуқаро ва ташкилотларга (чет элликлардан ташқари) очиқ танлов асосида берилади. Очиқ танловга ариза қабул қилиш, талабгор ҳақидаги маълумотларни тўплаш ва баҳолаш электрон шаклда амалга оширилади;
  • вилоят ва туман ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасини ўзгартириш ваколатини Вазирлар Маҳкамасига ва Президентга ўтказиш. Туман ҳокимларининг ер ажратиш ва қайтариб олиш ҳақида қарор қабул қилиш ваколатини тўлиқ бекор қилиш. Вилоят ҳокимининг барча “ерга доир” қарорлари ҳудудий адлия бошқармасида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади;
  • ер соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш.

Охирги банд бўйича эслатиб ўтамиз: илгари buxgalter.uz ер қонунчилигини бузганлик учун жазони қатъийлаштиришни назарда тутадиган қонун лойиҳаси шарҳини эълон қилганди.

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text170251_diqqat_erdan_foydalanish_sohasida_uzgartirishlar