Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ДСҚ “нотўғри” нархлар учун янги жарималар жорий этмайди
Солиқ қўмитасининг ишонтиришича, ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган МЖТКга тузатишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси товарлар нархини ҳамда кўрсатилаётган хизматлар ҳақини (нақд пул ёки пластик карточкалар бўйича) тўлаш шаклига қараб уларни сунъий равишда оширганлик ёки пасайтирганлик учун янги жарималарни жорий қилишга олиб келмайди.
Идоранинг тушунтиришича, мазкур ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 30 баравари миқдорида жаримани назарда тутувчи норма 2017 йил 15 февралда Президентнинг ПҚ-2777-сон қарори билан жорий этилган. Ҳалигача Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилмаганлигига қарамасдан, у амал қилишда давом этмоқда. Бу камчиликни тузатиш учун муҳокама қилинаётган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.
ДСҚнинг таъкидлашича, ҳужжат лойиҳаси билан жаримани камайтириш ҳам, ошириш ҳам назарда тутилмаган.
Хабарнинг тўлиқ матнини бу ерда кўриш мумкин.