Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ДСҚ “солиқ узилиши” формуласини ўзгартирди
2022 йил 1 февралдан солиқ узилиши коэффициентини ҳисоблаш формуласига ўзгартиришлар киритилди: ҳисоб-китобдан солиқ имтиёзлари ва ҚҚСнинг ноль ставкасини қўллаш билан боғлиқ тушум суммалари чиқариб ташланди. Натижада 13 мингта солиқ тўловчиларда узилиш коэффициенти пасайди.
Солиқ идорасининг таъкидлашича, солиқ узилиши коэффициенти:
- ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси ҳолатига таъсир этмайди;
- ахборот тусига эга;
- инсофли солиқ тўловчиларга контрагентларни танлашда лозим даражада эҳтиёткор бўлишга ёрдам беради.
Солиқ узилиши кўрсаткичларини солиқ тўловчилар эътиборига етказиш, идоранинг маълумотларига кўра, 32 мингдан ортиқ солиқ тўловчиларда “ҚҚСнинг узилиши нуқталари” сонини қисқартириш имконини берди. Бу уларнинг контрагентларида тўлов интизомини яхшилаш, шунингдек, имтиёзли айланмаларни тўғри акс эттириш ҳисобига рўй берди. Республика бўйича солиқ узилиши кўрсаткичи 0,37 дан 0,22 гача пасайди.
Узилиш коэффициенти ҳақида қуйидаги материалларда батафсил ўқинг:
- Контрагентда “узилиш коэффициенти” юқори бўлса, нима қилиш керак;
- «Контрагентингизни билиб олинг» сервиси инсофли солиқ тўловчиларга зарар етказиши мумкинми;
- Нима учун солиқ тўловчиларга “узилиш коэффициенти” керак эмас.
Манбага қаранг.