ДСҚда шикоятларни қабул қилувчи “Солиқ ҳамкор” мавжуд

preview

ДСҚнинг «Soliq hamkor» ахборот тизими контрагентларга солиқ органларини солиқ тўловчи, солиқ агенти ёки бошқа томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабардор қилиш имконини беради. Агар сизнинг устингиздан шикоят қилишган бўлса, текширув бўлиши мумкин.

Тизим қуйидагилар ҳақида хабарларни қабул қилади:

  • маҳсулот ёки хизмат учун тўлов қилинганда чек тақдим этмаслик;
  • тўлов терминаллари орқали савдо қилишни рад этиш ёки нархларни ошириш;
  • яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларни сотиш;
  • акциз маркасиз спиртли ва тамаки маҳсулотларини сотиш;
  • сифат сертификати бўлмаган маҳсулотларни сотиш;
  • ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш;
  • кўчмас мулкни Orom.uz платформасига киритмасдан дам олувчиларга ижарага бериш.

Бунда тақдим этилган маълумот аниқ, тўлиқ ва ишончли бўлиши керак. Аноним мурожаатлар қабул қилинмайди. Хабар қолдирган ҳар бир фуқаро ўз хабари ҳолатини реал вақт режимида кузатиб бориши мумкин.

Тизим:

  • @soliq_hamkor_bot – Телеграм-боти;
  • my.soliq.uz (https://my.soliq.uz) – электрон солиқ хизматлари портали;
  • “Soliq hamkori” – Soliq  мобиль иловаси бўлими орқали ишлайди.

Солиқ органларига жорий йил 22 сентябрь ҳолатига истеъмолчилар томонидан турли солиққа оид ҳуқубузарликлар бўйича 700 га яқин хабар берилган. Ушбу хабарлар бўйича 125 та текшириш ўтказилди, 88 та мурожаат рад этилган ва 140 таси ўрганиш жараёнида.

Манба

ДСҚ Матбуот хизмати материаллари асосида

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text163390_dsqda_shikoyatlarni_qabul_qiluvchi_soliq_hamkor_mavjud