Валюта билан ишловчи бухгалтерлар учун янги йўналишлар:
Солиқ қўмитаси ЭҲФ тақдим этишда товарларнинг ҳақиқий мавжудлигини автоматик назорат қилиш қандай ишлашини маълум қилди.
Buxgalter.uz таҳририяти расмий хабар юзасидан, Солиқ қўмитасига мурожаат қилиб, вазиятга аниқлик киритди.
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилди:
Расмий баёнот
Айрим ижтимоий тармоқларда «Тадбиркорлар норози: солиқ тизимидаги «фойдали тўсиқлар» ҳақиқатан ҳам ишлаяптими?» мавзусида хабарлар тарқалди.
Солиқ қўмитаси мазкур хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарори 6-бандининг «г» кичик бандида Солиқ қўмитаси томонидан маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги (МХИК)га асосан электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда етказиб берувчида маҳсулотларнинг мавжудлигини автоматик равишда аниқлайди ва етказиб берувчида реализация қилинадиган маҳсулот мавжуд эмаслиги аниқланганда реализация тиўғрисида ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилиши имконияти чекланиши белгиланган.
Шунингдек, қарорнинг 6-банди б-кичик бандида асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурслар ҳаракатини ҳисобга олишни таъминлайдиган «Е- aktiv» автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш кўзда тутилган
Бироқ, «E-aktiv» втоматлаштирилган ахборот тизимининг жорий этилиши кўплаб тадбиркорлик субъектларининг норозилигига олиб келганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сон Фармонига асосан тадбиркорлар учун молиявий операцияларни «E-aktiv» тизимида акс эттириш мажбуриятини бекор қилиш белгиланган.
Шундай бўлса-да, Солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари орқали («Е- aktiv» тизимини тўлиқ жорий етилмаганлиги сабабли) фақат савдо корхоналари томонидан реализация қилинадиган маҳсулотларнинг МХИК бўйича харид қилинганлигини солиштириб, реализация қилинадиган маҳсулотлар мавжуд эмаслиги аниқланганда реализация тўғрисида ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилиши имконияти чекланган. Бу механизмда «Е- aktiv» тизимида ишга тушсагина тўлиқ ишлатиш мумкин.
Ишлаб чиқариш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва кўп тармоқли тадбиркорлик субъектларида кирим қилинган товарларига нисбатан мутлақо бошқа турдаги маҳсулот сотганлиги сабабли, уларга ушбу чекловни тўғридан-тўғри қўллаш мазкур соҳа тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини чеклашга олиб келади.
Маълумот учун: жорий йилнинг биринчи чорагида савдо корхоналарининг тушумида мавжуд бўлмаган 4 647,7 млрд сўмлик товарларни ЭҲФ орқали реализация қилиш чеклангаан.
«Е- aktiv» автоматлаштирилган ахборот тизими амалиётга жорий етилса, барча тадбиркорлик субектлари учун реализация қилинадиган маҳсулотлар омборда мавжуд эмаслиги аниқланганда реализация тўғрисида ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилиши имконияти чекланади.
Шунга кўра, савол туғилади – «E-aktiv» қайтадими?
Идорадаги манбамизнинг тушунтиришича, ҳозирда бундай режалар йўқ. Мақолани фақат савдо корхоналарида ЭҲФ механизми орқали сотишни назорат қилиш масаласи бўйича тушунтириш сифатида қабул қилиш керак.
Бундан ташқари, «Йўл харитаси»нинг 6-бандида (Президентнинг 25.11.2025 й. ПФ-231-сон Фармонига 5-илова) 2026 йилда (Фармоннинг ўзидан ташқари) хўжалик юритувчи субъектларнинг активларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобдан чиқариш, уларнинг устав капиталини шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни «E-aktiv» автоматлаштирилган ахборот тизимида акс эттириш мажбуриятини бекор қилишга қаратилган НҲҲ қабул қилиниши назарда тутилган.
![]()