Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ЭҲФ: долзарб муаммолар қандай ҳал қилинади
ДСҚ ЭҲФ бўйича “давра суҳбати” ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси электрон ҳисобварақ-фактуралар айланмаси билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун ДСҚ мутахассислари, солиқ маслаҳатчилари, аудиторлар ва тадбиркорлар йиғилишини таклиф этди. Шу тариқа, регулятор ва жамоатчиликнинг долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилиш зарурлиги юзасидан позициялари мос келади. Ушбу учрашувда гап нима хусусида боради?
Бўлажак учрашувнинг асосий мавзусини иккита ҳодиса белгилади:
- ДСҚнинг солиқ тўловчилар номига йўллаган - 2021 йил 1 апрелдан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш муддатларини бузганлик учун жарима санкцияларини қўллаш тўғрисидаги навбатдаги хабарномаси;
- 2021 йил 9 мартдан бошлаб тузатилган ЭҲФни тақдим этиш ва илгари тақдим этилганини бекор қилиш имконини берадиган опцияни узиб қўйиш.
Ҳозирча ушбу масалалар бўйича фақат мутахассисларнинг фикрлари эълон қилинган. Уларнинг аксарияти Солиқ кодекси ва бошқа НҲҲга зид келувчи сифатида солиқчиларнинг ҳаракатларидан норози. Регулятор ҳали ҳам мазкур масалани шарҳламади, бироқ, шубҳасиз, идоранинг ҳам айтар сўзи бор.
Афтидан, бу - “хуфёначилар” билан қарши курашишга йўналтирилган навбатдаги чоралар. Битта мисол келтирамиз: қачон ҳисобварақ-фактуралар қоғоз шаклида расмийлаштирилганда, сотиб олувчи ва етказиб берувчи нақд шаклда ҳисоб-китоб қилишган, ташишга ҳужжатлар эса йўлда текширув учун тўхтатишларига эҳтиёткорлик юзасидан расмийлаштирилган. Тўхтатишмаса - ҳужжатлар йўқ қилинган. Агарда ҳужжат - электрон шаклда бўлса, уни йўқ қилмайди...
Шундай экан, учрашувда муҳокама қилинадиган мавзу мавжуд. Бир томондан, виждонли тадбиркорларга қонун доирасида ишлаш имкониятини тақдим этиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини чекламаслик керак. Бошқа томондан - қонун ҳужжатлари нормаларини суиистеъмол қилишга қарши курашиш зарур. Умид қиламизки, томонлар биргаликда муаммонинг ечимини топадилар.
Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга асосан ҳисобварақ-фактура:
- СКга мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат;
- сотувчи (етказиб берувчи) томонидан тақдим этилган ҚҚС суммасини харидор (буюртмачи) ҳисобга олиши учун асос бўладиган бирламчи ҳужжат;
- ҚҚС бўйича солиқ солиш айланмаси ва реализацияни ҳисобга олиш учун юритилади.
Ушбу мақсадлар ва вазифалар учун ЭҲФ айланмасини регламентловчи қонунчиликнинг барча нормалари кескинлаштирилган. Ушбу функцияларни қайта кўриб чиқиш амалдаги нормаларни қайта кўриб чиқишни талаб қилади.
Дастлаб ТМБ ҳаракати ҳисобини юритиш учун уларни ташиш ва етказиб беришда товар-транспорт юкхатидан фойдаланилади. Шу боис қуйидагилар долзарб муаммоларнинг ечими бўлиши мумкин:
- ягона эҳтимолга эга сифатида ТТЮ электрон шаклини қабул қилиш;
- тижорат мақсадларида юкларни ташишнинг барча ҳолларида электрон ТТЮни мажбурий расмийлаштириш қоидаларини жорий этиш;
- қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, ДСҚ ахборот тизимида йиғилиб қолган муаммоларни ҳал қилишни ҳисобга олган ҳолда товар-транспорт юкхатини расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобга олиш қоидаларини белгиловчи қоидаларни тасдиқлаш.
Ҳар қандай вазиятдан чиқиш йўли мавжуд ва уни муҳокама жараёнида излаш - солиқ органлари ва тадбиркорлар ўртасида ишончли муносабатларни яратиш учун энг яхши ёндашув.
Buxgalter.uz электрон ҳисобварақ-фактурани қўллашнинг долзарб масалаларини ҳал қилиш бўйича таклифларни тўплайди. Ўз фикрингизни қолдиришингиз учун, шарҳларга киринг. Тўпланган фикрлар умумлаштирилади ва Давлат солиқ қўмитаси мутахассисларига берилади.