Электрон ҳисобварақ-фактуралар Дидоксга бепул жўнатиладиган бўлди

preview

Дидокс сервиси кўпчилик тадбиркорлар учун бепул бўлди ва барча қолганлар учун энг фойдали сервисга айланди. 

Ҳар қандай корхона ойига мингта ҳисобварақ-фактурани жўнатиш учун сервисдан бепул фойдаланиши мумкин. Ҳисобварақ-фактуралар 1000 тадан кам бўлса, бироқ бунда сизга техник кўмак ва маслаҳатлар зарур бўлса, Дидокс битта жўнатиладиган ҳужжатга  300 сўм тўлов эвазига якка тартибда хизмат кўрсатишни таклиф этади. Дидоксга кирувчи барча ҳужжатларни имзолаш исталган усулда фойдаланилганда ҳам бепул бўлиб қолаверади.

Дидокс билан ишлашни бошлаш учун https://didox.uz/#/registration рўйхатдан ўтиш саҳифасида ЭРИ билан оммавий офертани имзолашнинг ўзи етарли бўлади. Бунда сиз учун электрон ҳужжат айланиши бўйича бошқа операторлар хизматларидан фойдаланиш чекланмайди, бироқ my.soliq.uz солиқ тўловчининг шахсий кабинетида уларнинг барчасини кўрсатишни унутмаслик муҳимдир.

Дидоксда электрон ҳисобварақ-фактуралар 1С ёки биллинг тизимидан чиқмаган ҳолда айланиши мумкин – маълумотларни чиқариб ташлаш ва юклаб олиш шарт эмас. Энди “Қоғозга чиқариш” тугмаси ўрнига “1С” ёки биллинг тизимидаги ҳисобварақ-фактурангизда янги “Имзолаш” тугмасидан фойдаланинг, шунда мазкур ҳужжат дарҳол контрагентингизга етиб боради. Шу тариқа кирувчи ҳужжатлар ҳам дарҳол ҳисоб сиёсатингизда бўлади, қўлда бирма-бир текшириб чиқиш шарт эмас.

Дидокс мобил иловасидан фойдаланган ҳолда, сиз исталган жойда ва вақтда ҳужжатларни тузишингиз ва имзолашингиз мумкин бўлади. Ҳозирча ундан фақат Android қурилмалар ёрдамида фойдаланиш мумкин.