Январь ойида экспертларнинг материаллари сиз учун фойдали бўлади:
Агар бухгалтер иккита солиқ органига –бош офис рўйхатдан ўтказилган жой бўйича ва бўлинма жойлашган жой бўйича ҳисобот топширса, ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни қандай топширади?
Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу масалага Солиқ қўмитасининг Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи маъмуриятчилиги бошқармаси мутахассислари ойдинлик киритишди.
Шунингдек, ваъда қилганимиздек, Солиқ қўмитасининг бундай ҳисоботларни қандай топшириш бўйича видео-йўриқномани жойлаштиряпмиз:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Ходимларининг сони 25 кишидан ортиқ бўлган алоҳида бўлинмаларга ва (ёки) филиалларга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари – солиқ агентлари ушбу алоҳида бўлинмаларнинг ва (ёки) филиалларнинг ходимларига нисбатан солиқ ҳисоботини алоҳида бўлинмалар ва (ёки) филиаллар ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига тақдим этадилар)
.
Бундай корхоналар аввал ўзининг барча филиаллари бўйича ҳисоботларни шакллантириши, тўлиқ шакллантирилгандан сўнг – ҳисоботларни юбориши керак. Фақат филиалларнинг юборилган ҳисоботлари қабул қилингандан сўнг – бош офис ҳисоботи шакллантирилади.
Бошқа ҳудудда филиал мавжуд бўлмаган ҳолда ижара объектига эга бўлган солиқ агентлари ҳар бир ҳолат бўйича алоҳида, филиалсиз мақомни танлаган ҳолда солиқ ҳисоботини шакллантириши лозим.
Эътибор беринг
Аввалроқ вебинарда солиқ идораси вакиллари 2026 йил январь ойи учун ҳисобот (2026 йил 15 февралгача топшириш муддати билан) янги шаклда, проактив тарзда тақдим этилишини яна бир бор таъкидлаган эдилар.
Бунда 2025 йил (йиллик) учун ҳисобот ҳам аввалги тартиб бўйича 15 февралгача топширилади, бироқ унинг тузилиши ҳали ҳам эски шаклда бўлади. Чалкашлик бўлмаслиги учун қуйидагиларни фарқлаш керак:
- 2025 йил учун йиллик ҳисобот (эски шакл);
- 2026 йил январь ойи учун ойлик ҳисобот (янги шакл, проактив).
Янги ҳисобот шакли аллақачон тайёр. У солиқ тўловчиларга ойнинг бошидан, 1-санадан кўринади. Яъни 2026 йил 1 февралдан.
Янги шаклни тўлдириш бўйича батафсил йўриқнома (ўзбек ва рус тилларида) солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги ҳисобот шаклининг ўзига илова қилинади. Ва уларни тўғридан-тўғри тўлдириш пайтида очиш мумкин бўлади.
Проактив ҳисобот қандай шакллантирилади (видео-йўриқнома)
Солиқ органлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботларни проактив тарзда шакллантиради.
Солиқ агенти (ҳисобот шакли тўлдириш учун очилгандан сўнг) ЭРИ ёрдамида my.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетига кириши ва солиқ ҳисоботини юбориш бўлимига ўтиши керак.
Электрон шакллардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисоботни, ҳисобот турини, йил ва даврни танлаш лозим. Шундан сўнг Ҳисоб-китобнинг 4 ва 5-иловаларида солиқ агенти йил бошидан ортиб борувчи якун билан маълумотларни киритади ва тизимга юклайди.
Ҳисоб-китобга 1-илова солиқ агентлари томонидан киритилган маълумотлар асосида шакллантирилади.
Ҳисоб-китобга 2-иловада ҳамда 4 ва 5-иловаларда солиқ имтиёзи тўғрисидаги маълумотлар асосида «автомат» шакллантирилади.
Ўз навбатида, солиқ агенти E-ijara ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилган ижара шартномалари тўғрисидаги маълумотларни Ҳисоб-китобнинг 5-иловасига киритиши лозим.
Ҳисоб-китобга 3-илова E-ijara ахборот тизимидан рўйхатдан ўтказилган ижара шартномалари тўғрисидаги маълумотлар асосида автоматик тарзда шакллантирилади.
Ҳисоб-китоб солиқ агенти томонидан киритилган маълумотлар ва солиқ органида мавжуд бўлган маълумотлар асосида шакллантирилади.
Бунда Ҳисоб-китобнинг 0111-сатри божхона органларининг ташқи савдо ахборот тизими Е-contractдаги маълумотлар асосида автоматик тарзда шакллантирилади.
Ҳисоб-китобнинг 050-сатрида солиқ агенти ижтимоий солиқ ставкасини кўрсатади.
Ҳисоб-китобнинг 0121-сатри фуқаронинг ёзма аризаси асосида тўлов манбаида ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар тўғрисидаги 5-иловадаги маълумотлар асосида автоматик тарзда шакллантирилади.
Эътибор беринг
Ходимларининг сони 25 кишидан ортиқ бўлган алоҳида бўлинмаларга ва (ёки) филиалларга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари – солиқ агентлари ушбу алоҳида бўлинмаларнинг ва (ёки) филиалларнинг ходимларига нисбатан солиқ ҳисоботини алоҳида бўлинмалар ва (ёки) филиаллар ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органига тақдим этади)
.
Бундай корхоналар аввал ўзининг барча филиаллари бўйича ҳисоботларни шакллантириши ва филиаллар ҳисоботларини шакллантириш тўлиқ якунлангандан кейингина бош офис ҳисоботини шакллантиришга киришиши лозим.
Бошқа ҳудудда филиали мавжуд бўлмаган ижара объектига эга бўлган солиқ агентлари ҳар бир ҳолат бўйича алоҳида, филиалсиз мақомни танлаган ҳолда солиқ ҳисоботини шакллантириши лозим.
Агар солиқ агенти шакллантирилган ҳисоб-китоб маълумотларини тўғри деб ҳисобласа ва ҳисобот тақдим этиш санасидан 5 кун олдин «Сақлаш» тугмаси босилган бўлса, ушбу ҳисобот автоматик равишда шахсий кабинетга ўтади ва ҳисобот топшириш санасига қадар тузатишлар киритилмаган бўлса, тақдим этилган деб ҳисобланади.
Бунда маълумотлар ҳисобот топширилган санадан 5 кун олдин қайта ишга туширилиши мумкин. Бунда ҳам охирги юкланган маълумотлар ҳисобга олинади.
Ҳисоботни жўнатиш тугмасини босиш орқали ҳам юбориш мумкин.
Агар солиқ агенти Ҳисоб-китобга 4 ва 5-иловаларни Солиқ кодексининг 81-моддасида белгиланган муддатлардан кеч юклаб олса, шакллантирилган ҳисоботга тузатиш киритса ёки аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тузса, у ҳолда ҳисоботни ўзи мустақил равишда тақдим этади.
Эътибор беринг
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этилади.
Эътибор беринг!
Сиз учун – Ҳисоб-китоб иловаларини сатрма-сатр тўлдириш, скринлар ва эксперт тушунтиришлари билан батафсил йўриқномани тайёрлаяпмиз. Янгиликларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг.
![]()