Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Ҳамкасбларимизни – Ўзбекистоннинг энг яхши бухгалтерлари ва аудиторларини чин кўнгилдан қутлаймиз!
“Энг яхши аудитор 2020”, “Энг яхши ички аудитор 2020”, “Энг яхши бухгалтер 2020” танловларининг якуни чиқарилди. Buxgalter.uz табрикларга қўшилади ва ғолибларга «Norma» бренди маҳсулотларидан биридан бир йил бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этади!
Эслатиб ўтамиз, Молия вазирлигининг қўллаб-қувватлашида Ўзбекистон Аудиторлар палатаси, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси, Ўзбекистон Бухгалтерлар Федерацияси ва «Audit Forvard» НТМ танловларнинг ташкилотчилари бўлишди.
Ўринлар бундай тақсимланди:
“Энг яхши аудитор 2020” республика танлови
1-ўрин - Артукметов Бобур Зиёмитдинович, “International Business Audit Consulting” МЧЖ АТ аудитори;
2-ўрин - Машарипов Жалолиддин Атаназарович, “Global Audit” АТ аудитори;
3-ўрин - Матчанов Мансур Касимбаевич, “Trans Audit-A” МЧЖ АТ аудитори.
“Энг яхши ички аудитор 2020” республика танлови
1-ўрин – Асқаров Баҳодир Отамирзаевич, “Nazorat Audit” МЧЖ АТ аудитори;
2-ўрин – Юлдашев Фарҳоджон Маҳмуджонович, “Kapital Sug’urta” АТ аудитори;
3-ўрин – Қодирқулов Ойбек Турдибаевич, “Trans Audit-A” МЧЖ АТ аудитори.
“Энг яхши бухгалтер 2020” республика танлови
1-ўрин – Толмачева Александра Владимировна, “Profi Training” бизнес мураббийи;
2-ўрин – Давлетчурин Рамиль Хамидович, “Azia Sport-s” XK бухгалтери, «Norma» МЧЖ эксперти;
3-ўрин – Раҳимова Зулайҳо Зокировна, «Pulsar Group Brewery» ҚК МЧЖ бухгалтери.
Ҳурматли ғолиблар! Совғани олиш учун биз билан боғланинг!
Телефон: (78) 150-11-72; электрон почта: ofis@norma.uz