• beta
Содержание>
×

III чорак учун кимлар кузатилади?

18.09.2019

Жорий йилнинг III чорагида танланма кузатувга киритилган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхати тасдиқланди ва Давстатқўм сайтида (www.stat.uz) эълон қилинди.

Бундай корхоналар томонидан тегишли кузатув сўровномалари тўлдирилиб, ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда электрон шаклда тақдим этилиши зарур:

  • 1-KB kuzatuv (товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш ҳажмларига эга бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар);
  • 2-KB kuzatuv (янги ташкил этилган микрофирмалар ва кичик корхоналар);
  • 3-KB kuzatuv (олдинги йилда тушумга эга бўлмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар).

III чорак учун давлат статистика кузатуви сўровномалари 2019 йил 2 октябрдан кечиктирмай корхона жойлашган жой бўйича статистика органларига тақдим этилиши зарур.

Кузатув сўровномалари кўрсаткичлари аниқ ҳисобот даври - жорий йил чораги учун ўсиб бормайдиган якун билан кўрсатилади.

Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг