Ишлатилган тарани топшириш мумкин бўлади, уни йиғиш пунктлари очилади

preview

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига депозит тизимини ихтиёрий жорий этиш тўғрисида”ги қарори имзоланди (468-сон, 28.07.2021 й.). Таранинг депозит тизими қандай ишлаши ва ким унинг иштирокчиси бўлиши ҳақида - buxgalter.uz шарҳида.


Ҳужжат билан депозит тизими иштирокчилари белгиланди:

  • депозитли тарада ишлаб чиқарувчи ёки қадоқловчилар;
  • улгуржи ва чакана савдо иштирокчилари;
  • депозитли тарани йиғиш пунктлари;
  • депозит тизими операторлари. 

Депозит тизими ташаббускори томонидан сотувга қўйиладиган ҳар бир маҳсулот бирлиги истеъмолчи учун депозит миқдори тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган депозит ёрлиғи билан маркировка қилинади.

Депозит тўлови истеъмолчидан қўшимча равишда депозитли тарада товарни реализация қилишда ундирилади, тара белгиланган тартибда қайтарилганда етказиб берувчига қайтарилади.

Ҳужжат билан қуйидагиларни назарда тутувчи Ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига депозит тизимини ихтиёрий татбиқ этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

  • депозит тизими татбиқ этиладиган таралар турларини аниқлаш, депозит тўлови миқдорини ўрнатиш, депозит тизимини жорий этиш юзасидан ваколатли органни хабардор қилиш ҳамда депозит тизимини амалга ошириш;
  • маҳсулотни депозитли тарада қадоқланганлигини идентификация қилиш учун депозит маркировкасини амалга ошириш;
  • депозитли тарада маҳсулотни сотиш учун  ундириладиган депозит тўловини амалга ошириш;
  • депозитли тарани йиғишни ташкил этиш ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
  • депозит тизимини жорий этишда ушбу тизим иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

Ҳужжат 3 ой ўтгач - 28.10.2021 йилда кучга киради.

Депозит тизими қўлланиладиган бундай тара ҳисоби, ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тўғрисида бизнинг кейинги материалларимизда батафсил ўқинг.

Манбага қаранг.

Эътибор беринг!

Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:

Тара ҳисоби;

Кўп марта айланадиган тара ҳисоби;

Товарларни сақлаш.

 


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text171597_ishlatilgan_tarani_topshirish_mumkin_buladi_uni_yigish_punklari_ochiladi