ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
Карантин қачон тугайди?
Карантин қачон тугайди? Бензин учун акциз солиғи ставкаси қандай? Стикерни олиш учун Давлат хизматлари марказига шахсий автода келиш мумкинми? Ота-оналар болалар карантин туфайли уйда бўлган вақт учун хусусий мактабга ҳақ тўлаши керакми? Бу ва бошқа саволлар бўйича давлат органларининг тушунтиришлари - buxgalter.uz тўпламида.
Нурмат ОТАБЕКОВ, Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари:
- Республикада карантин қачон тугайди?
- Карантинни бекор қилиш тўғрисидаги масала энг охирги аниқланган бемор шифохонага ётқизилгандан (изоляция) кейин 14 кун ўтгандан сўнг кўриб чиқилади.
Севара ЗОКИРОВА, Давлат хизматлари агентлиги матбуот котиби:
- Мен махсус рухсатномани олиш учун онлайн шаклни my.gov.uz порталида тўлдирдим ва ижобий жавоб олдим. Энди у ерга бориб стикерни олишим керак. Буни ўз машинамда бажарсам бўладими?
- Ҳа. Рухсатнома бериш тўғрисидаги хабарнома ариза берувчининг ўз автомобилида Давлат хизматларига марказига қонуний равишда бориши учун асос бўлади.
- Рухсатнома (стикер) олиш учун аризани фақат онлайн бериш мумкин. Бироқ порталга киришнинг иложи бўлмаяпти, у юкланмаяпти. Нима қилиш керак?
- Ҳурматли фуқаролар, Ягона интерактив давлат хизматлари портали - бу тизим. Бир вақтнинг ўзида минглаб одамлар ундан фойдаланишга уринганда, тизимга юклама бўлиши табиий. Масалан, ҳозиргача 90 мингдан ортиқ ариза келиб тушган. Буларни кўриб чиқиб, қайта ишлашга ҳам вақт талаб этилади.
Давлат хизматлари марказлари ходимлари куну тун ишлашмоқда. Сиз юборган ариза бўйича рухсатнома берилиши ҳақидаги хабарнома шакллангандан кейингина Давлат хизматлари марказларига ташриф буюришингизни илтимос қиламиз.
- Мен дорихона менежериман. Айтишларига қараганда, давлат ташкилоти ходимлари махсус стикер олишлари шарт эмас экан. Бизга берилган ички рухсатнома амал килиш кучига эга экан. Шу тўғрими?
- Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома расмийлаштиришнинг вақтинчалик тартибига 1-илованинг 1-бандига мувофиқ ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситаларига махсус рухсатномалар талаб этилмайди.
Ходимлар ушбу рўйхатда кўрсатилган ташкилотларда фаолият юритаётганлиги тўғрисидаги меҳнат дафтарчаси нусхаси ва иш жойидан тасдиқловчи ҳужжат асосида ҳаракатланади.
Феруза МАДРАҲИМОВА, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот хизмати раҳбари.
- Менинг ўғлим хусусий мактабда ўқийди. Ушбу таълим муассасаси раҳбарияти ҳали бизга март ойи учун қайта ҳисоб-китоб қилмади, бироқ қўшимча тарзда апрель ойи учун ойлик қийматининг 50%и миқдорида ҳақ тўлашни сўрамоқда. Бу тўғрими?
- Нодавлат таълим муассасаларида ўқитиш учун тўлов миқдори ва уни тўлаш даврийлиги таълим ташкилоти ва ота-она ўртасидаги шартномада белгиланади.
Агар ота-она олдиндан март ойи учун ҳақ тўлашган бўлишса ва шу ойнинг иккинчи ярмида машғулотлар ўтказилмаган бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ортиқча сумма қайтарилиши керак.
Тарафлар ўртасида низо келиб чиққан тақдирда, улар судга мурожаат қилишлари мумкин.
«Koronavirus Info» материаллари асосида