ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
Кичик бизнес ва фермер хўжаликлари учун йиллик ҳисоботларни топшириш муддатлари узайтирилди
Давстатқўм 1-kb (йиллик) ва 1-fx (йиллик) шакллари бўйича ҳисоботларни топширишнинг сўнгги муддатларини 2022 йил 25 февралдан 4 мартга кўчирди.
Узайтириш сабаби - тадбиркорлар мурожаати ва ҳисобот топшириш учун тизимда янгилашлар.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилдан бошлаб йиллик ҳисобот фақат eStat4.0 ахборот тизими орқали топширилади. Ўтган йили у тест режимида ишлаган.
Дастур билан ишлаш бўйича йўл-йўриқлар - бу ерда:
Қуйидаги ҳисоботларни муддатини ўтказиб юборганлик учун жарима санкцияларисиз 4 мартга қадар топшириш мумкин:
- 1-kb (йиллик) шакли “Микрофирма ва кичик корхонанинг 2021 йил учун ҳисоботи” (мазкур ҳисоботнинг барча иловалари билан бирга);
- 1-fx (йиллик) шакли “Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида 2021 йил учун ҳисобот”.
Давстатқўм ҳисоботларни 4 мартдан кечиктирмай тақдим этишни респондентлардан сўраб қолади.
Манбага қаранг.