Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Кичик бизнесга МҲМС нима учун керак
Маълумки, кичик ва ўрта корхоналар бухгалтерлари 2024 йилдан бошлаб янги Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (МҲМС) бўйича ҳисобни юритишади ва молиявий ҳисоботни тайёрлашади. БҲМС эса, тегишинча, тарихда қолади.
МҲМСга асос қилиб “Кичик ва ўрта бизнес учун МҲХС” олинган бўлиб, у БҲМСдан бир қатор қоидалар билан тўлдирилган. Бунда янги стандартга бухгалтерлар Ўзбекистонда дуч келмайдиган қоидалар – гиперинфляция, акция асосида тўлаш ва бошқалар киритилган. Нима учун бундай қоидалар ва умуман МҲМС кераклигини ОТБ маслаҳатчиси Иан РИТЧИЕ тушунтирди:
– МҲМС – Ўзбекистонда молиявий ҳисобот режимининг мантиқий ривожланиши. Кичик ва ўрта бизнес учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига асосланган ҳолда, у Ўзбекистоннинг молиявий ҳисоботини халқаро андозаларга мувофиқ келтиради ва Ўзбекистон бизнесига янги инвестицияларни жалб қилиш имконини беради.
Шунингдек МҲМС – бу Ўзбекистонда келишилган МҲХСнинг икки поғонали тизимини ишлаб чиқиш учун бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини янгилаш учун ажойиб имконият.
– Ҳисобварақлар режаси МҲМСни қўллашга қанчалик ёрдам беради? Ҳисобварақлар режаси мажбурий бўлиши керакми?
– Бухгалтерия ҳисобининг барча тизимлари жами операцияларни таснифлаш учун ҳисобварақлар режасига муҳтождир. Бироқ у нафақат МҲМС талабларини, балки солиқ ва бошқарув ҳисоботига қўйиладиган талабларни ҳам қўллаб-қувватлаши керак.
Ҳисобварақлар режаси шаблони корхоналар учун уларнинг ҳисобга олиш тизими МҲМС талабларини қўллаб-қувватлаётганлиги, операцияларнинг таснифи эса МҲХС талабларига мувофиқ эканлигига ишонч ҳосил қилишлари учун фойдали бўлиши мумкин. Бироқ МҲМСга мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисобот таърифлаш қисмининг очиб берилишини ва дастлабки молиявий ҳисобот рақамларига қўшимча изоҳларда тушунтириш хатини талаб қилади. Ҳисобварақлар режаси бунда унча ёрдам бермайди.
Мажбурий ҳисобварақлар режаси ўрнига ташкилотлар томонидан ҳисоботга ўзларининг якка тартибдаги талабларини қаноатлантириш учун ўзгартирилиши мумкин бўлган шаблонларни чиқариш яхшироқ бўлади.
– Нима учун миллий стандартга Ўзбекистон воқелигига тўғри келмайдиган боблар қўшилади?
– МҲМСда кичик ва ўрта бизнес учун МҲХСга киритилган барча бўлимлар мавжуд. Шу тариқа, у молиявий ҳисоботга қўйиладиган халқаро эътироф этилган кенг қамровли тўпламни белгилайди.
Гарчи унинг айрим қоидалари ҳозирги вақтда Ўзбекистон корхоналари томонидан талабгир бўлмаса-да, иқтисодиётда вазият ўзгаришига қараб, улар анча ўринли бўлиб бориши мумкин. МҲМСнинг тўлиқлиги Ўзбекистон ташкилотлари янги операциялар ва ҳодисалар келажакда қандай ҳисобга олиниши кераклигини тушунишларини кафолатлайди.
Миллий стандартнинг жорий этилишига келсак – ҳар бир алоҳида ташкилот учун қанақа бўлимлар қўлланилишини тушуниш учун барча ташкилотлар МҲМС билан танишиб чиқишлари керак. Масалан, МҲМСннг 33-бўлими фақат чет эл валютасида ифодаланган операциялар (экспорт ёки импорт) мавжуд ташкилотларга нисбатан қўлланилади.
– Ўзбекистон бухгалтерлари МҲМСнинг тилига ҳали кўникишмаган. Ушбу стандартни яхши тушуниш учун ўқув материалларини қаердан топиш мумкин?
– Молия вазирлиги ОТБнинг кўмагида ҳозир ҳар бир стандарт учун ўқув материалларини ишлаб чиқмоқда. Улар тушунтириш хати, мисоллар, мавзуга доир саволлар, шунингдек ўқувчининг ўзини ўзи баҳолаш учун саволларни ўз ичига олади. Режа бўйича ушбу материаллар Молия вазирлигининг веб-сайтида 2023 йилнинг бошида пайдо бўлиши керак.
– Кўпчилик бухгалтерлик касби ўтиб бормоқда деб ҳисоблашади. Ахборот технологиялари ва сунъий интеллектнинг ривожланиши муносабати билан бухгалтерлар керак бўлмай қолиши эҳтимоли қанақа?
– Келажакда бухгалтерлар ўзларининг анъанавий иш усулларини яхшилаш учун анча мураккаб ва интеллектуал технологиялардан фойдаланишларини кутишимиз мумкин. Тартибга солиш ва у билан боғлиқ маълумотни очиб бериш қоидалари кўп йиллар касбга катта таъсир кўрсатади.
Давом этаётган глобаллаштириш бухгалтерлик касби вакилларига кўп имкониятлар ва муаммолар туғдиради. Жаҳонда, тўлиқ ноаниқлик ва ўзгаришларда корхоналарга профессионал саводли бухгалтер талаб қилинади, фақат техник жиҳатдан мувофиқ бўлиш масалаларига мўлжал олганлар эмас.
Барча профессионал бухгалтерлар рақамдан узоқроқни кўришлари керак бўлиши бунинг муҳим талаби ҳисобланади. Бу, ўз навбатида, турли касб вакиллари, жумладан бухгалтерлар, юристлар, эколог олимлар, социологлар ва ҳоказолар ўртасидаги ҳамкорликка кўмаклашади. Кўп меҳнат талаб қиладиган қўлда бажариладиган вазифаларни автоматлаштириш бухгалтерлар анча стратегик бўлган ишларга мўлжал олишлари учун уларни бўшатишни англатади. Бошқа томондан бухгалтерлар ташкилотга катта фойда келтиришлари учун уларга анчайин босим ўтказилади.
МҲМСдан қуйидаги ҳавола бўйича фойдаланиш мумкин:
У бўйича фикр ва мулоҳазаларни Молия вазирлигига 2022 йилнинг 1 декабрига қадар – [email protected] электрон почтасига жўнатиш мумкин.