Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Кимлар кадастр ва транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишларига тўғри келади
27 август куни сенаторлар томонидан Тошкент шаҳрининг 4 та тумани ҳамда Тошкент вилоятининг 4 та тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Ўзгартиришлар дахл қиладиган фуқаролар ва юридик шахслар кадастр ҳужжатларини ва транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишларига тўғри келади. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида:
Сенат қарори билан Тошкент вилоятидан 7 853,3 гектар ер майдони Тошкент шаҳрига, Тошкент шаҳридан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиши белгиланмоқда. Жумладан:
- Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан 1 827,1 гектар (шундан, 424,2 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Тошкент шаҳрининг Сергели тумани таркибига;
- Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидан 490,0 гектар (шундан, 154,2 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани таркибига;
- Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидан 1 134,2 гектар (шундан, 578,2 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани таркибига;
- Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан 2 294,6 гектар (шундан, 1 090,9 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани таркибига;
- Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан 2 107,4 гектар (шундан, 1 002,6 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани таркибига;
- Тошкент шаҳрининг Сергели туманидан 33,8 гектар ер майдони Тошкент вилоятининг Зангиота тумани таркибига;
- Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидан 137,5 гектар ер майдони Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани таркибига ўтказилмоқда.
Чегаралар ўзгартирилиши муносабати билан мазкур ҳудудларда рўйхатдан ўтказилган аҳоли ва юридик шахсларнинг:
1) кўчмас мулклари кадастр ҳужжатларига ўзгартириш киритилиши;
2) жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш, давлат рақамларини ўзгартириш ва гувоҳнома бериш каби масалалар ҳал этилиши лозим.
Манбага қаранг.
Сизга қуйидаги тавсия фойдали бўлиши мумкин:
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади.