Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Кириб келаётган 2021 йил муносабати билан табрикларимизни қабул қилинг!
Ҳурматли ва севимли ўқувчиларимиз!
“Норма” ва buxgalter.uz порталининг бирлашган жамоаси сизни Янги йил билан табриклайди!
Ишонамизки, кескин ўзгаришлар ва оғир синовлар йилидан кейин албатта анча муваффақиятли - изтиробларсиз, тинч ва осойишта йил келади! Ва ҳаммаси қатъий режа бўйича бўлиши керак, кутилмаганда эмас!
Сиз учун Янги йил учун совға тайёрладик - «Buxgalter.uz» ЭМТ электрон-маълумотнома тизими. Бизнинг экспертларимиз, муҳаррирларимиз, дастурчиларимиз ва дизайнерларимиз сўнгги ойларда унинг устида ишлашди... Умид қиламизки, бизнинг янги ахборот маҳсулотимиз сизнинг ишингизни сезиларли осонлаштиради!
Сизга чин кўнгилдан соғлиқ, шахсий бахт, касбий ўсиш, кўтаринкилик ва ўзингизга ишончни тилаймиз! Сизнинг оилангизда тинчлик ва ҳамжиҳатлик ҳукм сурсин, яқин инсонларингиз меҳри эса ҳар дақиқада дилингизни шод этади!
Меҳр билан,
сизнинг самимий «Норма» ва Buxgalter.uz