• beta

Мажбурий тартибда ЭҲФдан фойдаланиш талабларини бузганлик учун жарима санкциялари қўлланилиши мумкин

06.09.2019

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, шунингдек алкоголь ва тамаки маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилувчи корхоналар 2019 йил 1 июндан мажбурий тартибда ЭҲФга ўтишлари лозим (5.02.2019 йилдаги ПҚ-4162-сон).

Яқинда туман ДСИ Телеграм-гуруҳларида бундай корхоналарга ЭҲФга ўтишни 2019 йил 1 сентябргача якунлаш сўралган хабарнома юборилган.

Бундай талабларга эътиборсиз бўлган корхоналарга нисбатан:  

  • жарима санкциялари қўлланилади (МЖТКнинг 175-1-моддаси);
  • Этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, шунингдек алкоголь маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилишга рухсат гувоҳномаси ёки лицензиянинг амал қилиш муддатини тўхтатиш бўйича комиссияга илтимоснома тақдим этилади.

ЭҲФ бўйича ишлаш қоидалари билан бу ерда танишиш мумкин. 

ЭҲФни қўллаш масалалари юзасидан маслаҳатлар олиш учун (+998) 71 202-32-82 ва 1198 телефонлари орқали мурожаат этиш мумкин.

Олег Гаевой.

Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг