ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
Марказий банк асосий ставкани 15%гача пасайтирди
2022 йил 21 июлда Марказий банк асосий ставкани 15%гача пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Олдинги 17%дан 16%гача пасайтириш бир ойдан кўпроқ вақт олдин - 9 июнда содир бўлганди.
Асосий ставканинг миқдори нимага таъсир этишини эслатиб ўтамиз:
Ставка солиқ солиш мақсадларида фоизсиз қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) бўйича даромадлар ҳисоб-китобида қўлланилади.
Мазкур ҳолда даромад муайян муддатга олинган пул маблағларидан фоиз тўлаш мажбуриятисиз фойдаланиш муносабати билан юзага келади. Солиқ солиш мақсадларида бундай даромад қарз олиш санасида Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан (асосий ставкадан) келиб чиққан ҳолда аниқланади .
Бундай ҳисоб-китоб фақат солиқ солиш мақсадларида амалга оширилади. Бухгалтерия ҳисобида қарз маблағларидан бепул фойдаланишдан олинган даромадлар акс эттирилмайди.
Даромадни қайта молиялаштириш ставкасидан (асосий ставкадан) келиб чиқиб аниқлаш қоидаси :
- банклараро операцияларга ва кредит ташкилотлари томонидан берилган кредитларга;
- Ҳукуматнинг қарорларига кўра, шунингдек Ўзбекистоннинг норезидентлари томонидан бериладиган қарзларга (ссудаларга);
- консолидациялашган гуруҳнинг бир иштирокчиси томонидан бошқа иштирокчисига бериладиган қарзларга нисбатан татбиқ этилмайди.