Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
МБ асосий ставкани йиллик 14%гача пасайтирди
Қарор инфляциянинг янада секинлашиб йил якунида прогноз кўрсаткичларига эришиш бўйича ишончнинг мустаҳкамланиши, иқтисодиётда ижобий реал фоиз ставкаларини сақлаб қолиш зарурати, шунингдек, пандемия шароитида инфляцияни пасайтириш ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш билан изоҳланади.
Бу қайта молиялаштириш ставкаси қўлланиладиган барча ҳисоб-китобларда, 10 сентябрдан бошлаб 14% кўрсаткичидан фойдаланиш зарурлигини билдиради.
МБнинг асосий ставкаси фоизсиз қарзлар (молиявий ёрдам) бўйича даромадлар ҳисоб-китобида солиқ солиш мақсадларида қўлланилади .
Шунингдек, кредит ва депозит шартномаларини уларда МБнинг амалдаги асосий ставкасига ҳавола келтирилган ҳолда тўловларни сўндириш ва тўлаш бўйича мажбуриятлар мавжудлиги борасида қайта текширишни тавсия қиламиз.