Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
МБнинг асосий ставкаси ўзгармади, у қандай ҳисоб-китобларга таъсир кўрсатади?
Марказий банк Бошқаруви 21 январда асосий ставкани йиллик 14% даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Нима учун буни билиш муҳим?
14% ставка 2020 йил сентябрдан буён сақланиб келинмоқда. Уни солиқ солиш мақсадларида фоизсиз қарзлар (молиявий ёрдам) бўйича даромадлар ҳисоб-китобида қўллашади.
Мазкур ҳолда даромад муайян муддатга олинган пул маблағлари фоизларни тўлаш мажбуриятисиз фойдаланиши муносабати билан юзага келади. Солиқ солиш мақсадларида бундай даромад қарз олиш санасида МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади .
Бундай ҳисоб-китоб фақат солиқ солиш мақсадларида амалга оширилади. Бухгалтерия ҳисобида қарз маблағларидан бепул фойдаланишдан олинган даромадлар акс эттирилмайди.
Даромадни қайта молиялаштириш ставкасидан (асосий ставка) келиб чиққан ҳолда аниқлаш қоидаси қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
- банклараро операцияларга ва кредит ташкилотлари томонидан берилган кредитларга;
- ҳукуматнинг қарорларига кўра, шунингдек Ўзбекистоннинг норезидентлари томонидан бериладиган қарзларга (ссудаларга);
- консолидациялашган гуруҳнинг бир иштирокчиси томонидан унинг бошқа иштирокчисига бериладиган қарзларга.
2020 йил апрелдан декабрга қадар фоизсиз қарз (молиявий ёрдам) бўйича даромад 03.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-бандига мувофиқ солиқ солишдан озод этилган эди.
Татьяна ЛИМАРЕВА