МҲХС бўйича ўқитиш ва имтиҳон харажатлари қандай қоплаб берилади

preview

Молия вазирлиги Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга мувофиқ МҲХС бўйича имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб беради.

Сиз Молия вазирлигининг info@mf.uz электрон почта манзилига ариза билан мурожаат этиб, қоплаш олишингиз мумкин.

Ўқув марказлари ва талабгорларга 167 187 166 сўм тўланди. Бундан ўқитиш учун - 138 180 000  сўмлик харажатлар,  “МҲХС бўйича молиявий ҳисобот”, “Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR ACCA)” курслари бўйича дастлабки рўйхатдан ўтиш ҳамда имтиҳон топшириш харажатлари - 29 007 166 сўм қоплаб берилди.

Эътибор беринг!

МҲХС бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Молия вазирлиги томонидан “Норма” ПРМ билан биргаликда ташкил этилган ifrs.academy онлайн-платформасида қуйидаги бепул ўқув курслари фаолият кўрсатмоқда:

  • МҲХС асослари (Rec)” - барча хоҳловчилар учун бошланғич даража (IFRS.Cert ва IPFM дипломини олиш учун имтиҳонга тайёрлаш);
  • “МҲХС бўйича молиявий ҳисобот (Live) - “МҲХС асослари” курсидан ўтган ёки аудитор (ички аудитор, солиқ маслаҳатчиси, халқаро профессионал ташкилот) сертификатига ёки “IFRS Fundamentals” (IPFM) дипломига эга шахслар учун базавий даража. Ушбу курс сизга қуйидагиларни олиш учун имтиҳонларга тайёрланишга ёрдам беради:
  1. “Молия ва бизнесни бошқариш” АССА дипломи “Молиявий ҳисобот (FR) сертификатини.
  2. Британия молиявий менежерлар институтининг  “МҲХС бўйича молиявий ҳисобот” дипломини (IPFM);
  3. Молия вазирлиги ва IFRS.Academy дастури бўйича IFRS.Cert Advanced сертификатини.