Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Молия вазирлиги МҲХСга ўтувчилар учун намунавий ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқди
Молия вазирлиги очиқ фойдаланиш учун 2021 йил 1 январдан бошлаб МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритишга ўтган корхоналар учун ҳисоб сиёсатининг намунавий шаклини жойлаштирди. Услубий қўлланмадан ўзбек ва рус тилларида фойдаланиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4611-сон қарорига асосан йил бошидан эътиборан тахминан 500 та йирик солиқ тўловчилар МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритишга ўтишди.
Ишлаб чиқилган қўлланма тавсиявий тусга эга. МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритувчи корхоналар ўз ҳисоб сиёсатларини фаолият турига боғлиқ ҳолда тузишда ундан фойдаланишлари мумкин. Намунада ҳисобнинг бир нечта эҳтимолий вариантлари келтирилган.