Нима учун иш берувчилар ЯММТ билан ишлашга тайёр эмас

preview

Меҳнат шартномаларини ЯММТда рўйхатдан ўтказиш ва электрон меҳнат дафтарчалари мажбурий бўладиган пайтга ҳам икки ҳафтадан кам вақт қолди. Бироқ, аксарият иш берувчилар ҳам, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳам ўтишга тўлиқ тайёрликлари юзасидан мақтана олишмайди. Талай саволларга хануз жавоб йўқ. Бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозим?

Таҳририят телеграмм-канали фойдаланувчилари улар ЯММТ билан ишлашга тайёр ёки тайёр эмасликлари юзасидан саволга жавоб беришди. 709 нафар респондентлардан фақат 55 нафари: “Ҳа, биз синаб кўрдик, бу қулай”, деб тасдиқлашди.

365 нафар киши шартлар билан ижобий жавоб беришди. 192 нафар иштирокчиларда жавобини кутаётган саволлар мавжуд. 173 нафар қатнашчилар маълумотлар хавфсизлиги юзасидан хавотирларини билдиришди.

Таклиф этилган жавоб вариантларидан энг машҳури қуйидагича бўлди: “ЯММТ билан ишлашга тайёр эмасмиз, инсон ресурслари етишмайди”. Уни 289 нафар респондентлар (41%) танлашди.

Кадрлар хизмати ходимлари қандай ҳаракат қилишлари лозим

 Кадрлар хизмати ходимларида саволлар мавжуд, уларга турли сабабларга кўра аниқ жавоб  йўқ.

«Norma» МЧЖнинг кадрлар бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВАнинг фикрига кўра, қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчалари билан боғлиқ вазиятларда қандай йўл тутиш лозимлиги унчалик тушунарли эмас. Меҳнат кодексининг 80-моддасига асосан ишга қабул қилишда қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасини тақдим этиш зарур. Ва ушбу нормага ҳали тузатишлар киритилмаган. Шунингдек, 402-сон Йўриқномага ҳам тузатиш киритилмаган. Шундан ҳеч ким қандай жавоб беришни билмайдиган бир қатор саволлар юзага келади:

  • Кадрлар хизмати ходимлари қандай ҳаракат қилишлари лозим?
  • Қабул қилинаётган ходимлар қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси ўрнига нимани тақдим этадилар?
  • Ишлаётган ходимларнинг мавжуд меҳнат дафтарчаларини нима қилиш керак? Уларни эгаларининг қўлига топшириш лозимми?
  • Қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларини нима қилиш керак? Уларни 2020 йилдан бошлаб тўлдириш зарурми?

Бу ҳали муаммоли саволларнинг тўлиқ рўйхати эмас. Қуйида ҳам кадрлар хизмати ходимларини, ҳам меҳнат дафтарчалари эгаларини ташвишга солаётган жиҳатлар:

  • Пенсияни расмийлаштириш ва ҳисоблаш учун зарур меҳнат стажига киритиладиган ҳарбий хизмат ва ОТМдаги ўқиш вақти тўғрисидаги маълумотларни ЯММТга киритиш назарда тутилмаган. Қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларига бу далиллар киритилар эди.
  • Қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасидан маълумотлар базасига ўтган меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни киритиш юзасидан ходимларнинг ўзи томонидан ташаббус кўрсатилса ва шунчаки китирилмаган бўлиши мумкин бўлса, иш берувчи номзоднинг олдинги иш тажрибасини қандай кўриши мумкин. Ахир ушбу давр учун маълумотларни тасдиқлаш учун қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасини тақдим этиш кифояку. Энди эса у бўлмайди.
  • Меҳнатга лаёқатсизлик варақчаларига ҳақ тўлашда умумий меҳнат стажини қандай ҳисобга олиш керак?
  • Ягона таъсисчи бўлган, ўзини директор лавозимига тайинлайдиган ва буйруққа асосан ишга киришадиган хусусий корхоналар директорларини ЯММТга қандай киритиш мумкин. Бу ҳолда  меҳнат шартномаси тузилмайди, чунки иш берувчи ва ходим бир шахс.

Кези келганда айтиш жоизки, ҳали ЯММТга ахборот киритиш регламентини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилмаган. Бу, хусусан, кўп иш берувчилар ушбу жараёнга ҳозирча киришмаётганликлари ва “кадрлар иши учун жавобгар бор, ўша ишласин” тамойилига риоя қилиб, уни таъминламасликларига олиб келмоқда. Бироқ “бизда бунинг учун иш кучи йўқ” каби вазиятда  - бу кадрлар хизматининг эмас, балки иш берувчининг муаммоси.

Умид қиламизки, ушбу ва бошқа муаммолар яқин вақтларда ўз ечимини топади.

Ишлаб чиқувчиларга таклифлар

ЯММТ дастурий таъминотини ишлаб чиқувчилар номига тизимда ишлаб кўрган кадрлар хизмати ходимлари томонидан тез-тез фикр-мулоҳаза ва таклифларни эшитиш мумкин.

Агар ташкилотда, мисол учун, бир хил малака талаблари ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизими билан 50 нафар чилангар ишласа, ҳар бирини ЯММТ тизимида расмийлаштириш учун 50 та иш ўрни яратиш керак. Ҳозирги вақтда буларнинг барчаси қўлда – кетма-кет 50 марта бажарилмоқда. Кадрлар хизмати ходимларининг фикрича, бу жараённи автоматлаштириш: бир марта ахборотни киритиш ва шундан кейин қанча зарур бўлса, битта тугмага босиш ёрдамида шунча “нусха”ни яратиш мумкин ва лозим.

ЯММТга таътиллар (меҳнат, ўқув ва ҳоказо) тўғрисидаги ахборотни киритиш заруратини ҳам истисно қилиш мумкин. Бундай киритиш вақтни олади, ахборотнинг ўзи эса меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун зарур эмас.

Кўрсатилган муаммолар ҳал қилингунга қадар, ҳозирча нима қилиш мумкин

1) ЯММТ жорий этилиши муносабати билан меҳнат кодекси ва бошқа норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилгунига қадар, уларга риоя қилишни давом эттириш.

2) Параллел равишда, жоиз бўлганидек, 1 январдан бошлаб ЯММТда ишлашни бошланг. Уни жорий этиш тўғрисидаги қарор ҳукумат даражасида қабул қилинган. Келтирилган саволлар – жузъий ҳоллар бўлиб, афтидан, яқин вақтда тартибга солинади. Бизнинг маслаҳатимиз, 2019 йил 5 декабрдаги 971-сон ВМҚ, шунингдек йўл-йўриқлар ва ЯММТ тизимидаги кўп бериладиган саволларга жавоблар  – сизга ёрдам беради.

3) Суст фойдаланувчи бўлманг, ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларингизни ишлаб чиқувчилар билан  ўртоқлашинг. Буни ўз таклифларингизни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ёзма равишда жўнатган ҳолда,  + 998 71 2007030 телефон рақамига қўнғироқ қилиб ёки Телеграммда хабар ёзиб амалга оширишингиз мумкин.

  Олег ГАЕВОЙ