Қандай ижара шартномаларини солиқ органида рўйхатдан ўтказиш лозим эмас

preview

Тадбиркорлар 2020 йил учун кўчмас мулк ижара шартномаларини тузиш ва қайта тузишда давом этмоқдалар. Уларнинг кўпчилигида савол туғилмоқда: қандай шартномаларни солиқ инспекциясида  рўйхатдан ўтказиш лозим?

2018 йилнинг баҳорида  Президент кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлашни 2019 йил 1 январдан бошлаб бекор қилишни назарда тутадиган ПҚ-3741-сон қарорни имзолади. Унинг ўрнига ушбу шартномаларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби жорий этилди.

Тадбиркорларга ижара шартномаларини ДСИда рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини юклайдиган тартиб унча узоқ муддат амалда бўлмади. 2019 йилнинг июль ойида қонун ҳужжатларидаги зиддиятлар туфайли Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида низомга тузатишлар киритилди.  У ҳақда батафсил бу ерда ўқинг.

2019 йил 25 июлдан бошлаб юридик шахслар ўртасида тузилган кўчмас мулк ижара шартномаларини солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш лозим эмас.

Шу тариқа, Низом Фуқаролик, Уй-жой ва Солиқ кодексларига мувофиқ келтирилди. Уларга мувофиқ икки турдаги шартномаларни солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйиш лозим:

  1. Фуқаролар ўртасида бино ёки иншоот ёхуд уларнинг қисми ижара шартномаси;
  2. Фуқаролар ўртасида турар жой биноси ижара шартномаси.

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text156865_qanday_ijara_shartnomalarini_soliq_organida_ruyhatdan_utkazish_lozim_emas