Солиқларни тўлаш муддати яқинлашмоқда – ҳисоб-китобларни қайта текшириб, уларни вақтида тўланг:
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш учун ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қандай қўллаш мумкин
2026 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (пахта ва ғалладан ташқари) реализация қилиш учун ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси қўлланилади. Солиқ қўмитаси қандай мурожаат қилиш ва ноль даражали ставкани ЭҲФда акс эттиришни тушунтирди:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаш учун my3.soliq.uz орқали мурожаат қилишлари керак.
Мурожаат қилиш тартиби:
1. Солиқ тўловчининг my3.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетида «Электрон ҳужжат айланиши» бўлимида «Юридик шахсларнинг солиқ имтиёзларини қўллаш тўғрисидаги мурожаати» хизматини танланг.
2. Очилган «Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш тўғрисида мурожаат» менюсида «Мурожаат юбориш» тугмасини босинг. Белгиланг:
– НҲҲ шакли – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони;
– солиқ тури – ҚҚС;
– норматив-ҳуқуқий ҳужжат рақами – ПФ-153-сон;
– телефон рақами.
Имтиёзнинг амал қилиш муддати ва имтиёз матни автоматик равишда шаклланади.
Асословчи ҳужжатни, вилоятингиз, туманингиз ва маҳаллангизни танланг.
Барча маълумотларни тўлдиргандан сўнг, яна бир бор текширинг ва агар ҳаммаси тўғри бўлса, «Юбориш» тугмасини босинг.
Манбага қаранг.
Buxgalter.uz тавсия қилади
![]()