ҚҚС ставкасини 20 дан 15 фоизга камайтиришга ваъда бермоқдалар

preview

Ўзбекистонда ҚҚС бўйича туб ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Ҳукумат солиқ ставкасини 20 дан 15 фоизга камайтириш бўйича чоралар кўради, деб хабар берилди Давлат солиқ қўмитасида.

Бундай топшириқ Президент Ш.М. Мирзиёев томонидан  2019 йил 11 сентябрь куни ўтказилган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилди.

Шубҳасиз, мазкур солиқ манёври давлат учун ирода талаб қиладиган ва мураккаб қарор ҳисобланади, сабаби бюджетга солиқ тушумларининг учдан бири ҚҚС ҳисобига таъминланади, деб хабар берилди идорада.

Бинобарин, давлат бюджетининг олинмай қоладиган даромадлари юзага келишининг эҳтимолий хатарига қарамай, солиқ юкини пасайтириш ва мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга устуворлик берилди.

Барча кўрсатиб ўтилганларга қўшимча равишда, ҚҚС ставкасини тўртдан бирга 15%гача камайтириш пул-кредит сиёсатининг осонлаштирилиши ва нархларнинг барқарорлаштирилишига ишорадир.

Маълумки, солиқнинг 20% миқдоридаги амалдаги ставкаси 2000 йилда белгиланган ва сўнгги 19 йилда қайта кўриб чиқилмаган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон 2008 йилдаги жаҳон молиявий  инқирозидан кейин ҚҚС ставкасини жиддий равишда (25%гача) камайтирган биринчи мамлакат бўлди.

Бундай қарорнинг қабул қилиниши солиқ юкини жиддий равишда камайтириш ва солиқ тўловчилар тасарруфида 10 трлн сўмдан ортиқ маблағни қолдириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, илгари Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳаси эълон қилинган эди, унинг доирасида 2020 йилдан бошлаб бизнес асосий воситалар бўйича ҚҚСни бир йўла ҳисобга ўтказиш ва ортиқча тўланган ҚҚСни қайтариш ҳуқуқига эга бўлади, бу ўз навбатида иқтисодиётдаги бўш айланма маблағларни 1,5 трлн сўмга оширади.

ДСҚ матбуот хизмати материаллари асосида.


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text153724_qqs_stavkasini_20_dan_15_foizga_kamaytirishga_vada_bermoqdalar