ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
СКнинг янги таҳрири: ЯИТ ўрнига – ижтимоий солиқ
Ягона ижтимоий тўловнинг номи янги Солиқ кодекси лойиҳасида ижтимоий солиққа ўзгартирилди. Номи ўзгаргани билан ЯИТ солиғини солиш тизими ўзгармади.
Муҳим ўзгартиришлардан:
- бюджет ва давлат корхоналари учун солиқнинг 25% миқдордаги оширилган ставкаси бекор қилинмоқда;
- солиқ бўйича ҳисоб-китоб тақдим этиш ва уни тўлаш муддатлари ўзгаради.
Солиқ кодексидаги амалдаги норма |
Солиқ кодексининг янги таҳриридаги таклиф
|
Шарҳлар |
Ягона ижтимоий тўлов (ЯИТ) (СКнинг 51-боби). |
Номи ўзгарди, энди бу – ижтимоий солиқ (58-боб).
|
Солиқнинг номи ўзгарди, ЯИТнинг моҳияти эса шундай қолди. |
|
Солиқ ставкалари ўзгарди:
|
Бюджет ва давлат корхоналари учун оширилган ставканинг (25%) амал қилиши бекор қилинмоқда.
|
ЯИТнинг ҳисоб-китоби ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этилади. Тўлаш ҳар ойда - ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади (СКнинг 310-моддаси).
|
Солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тегишинча тўлаш муддатлари ўзгарди:
|
|
Шарҳни "Norma" МЧЖ етакчи эксперти Жорилла Абдуллаев тайёрлади.