Солиқ тўловчиларда сўров ўтказила бошлади

preview

Солиқ хизмати органлари ходимлари икки кун давомида 19 мингта хўжалик объектларини кўздан кечирдилар, дея хабар беради ДСҚ ахборот хизмати.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 26.06.2018 йилдаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3802-сон қарорига мувофиқ, 2018 йил 1 октябрдан кўздан кечириш далолатномасини тузган ҳолда солиқ тўловчиларни паспортлаштиришни бошлаш режалаштирилган эди. Шу муносабат билан ўтган йил сентябрда Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 54 та маҳаллада ушбу тартиб-таомил пилот режимида ўтказилган эди.

 

Бироқ 24.12.2018 йилдаги ЎРҚ–508-сон Қонун билан Солиқ кодексига «паспортлаштириш» тушунчаси киритилмади. Бунинг ўрнига солиқ органлари солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги ахборотни аниқлаштириш мақсадида солиқ тўловчида кўздан кечириш ва сўров ўтказишни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлдилар. Янги тартиб-таомил назарда тутилган паспортлаштиришга нисбатан 3 та асосий фарққа эга (батафсил – бу ерда).

 

Ходимлар ўтказаётган тадбир (сўров ўтказиш) текшириш билан умуман боғлиқ эмас, унинг асосий мақсади – тадбиркорларга солиқ қонунчилигига риоя этишлари учун кўмак ва маслаҳат бериш. Якунлар бўйича ҳеч қандай маъмурий ёки молиявий жарималар қўлланилмайди.

 

Икки кунлик сўров ўтказиш якунлари бўйича:

  • 5651 нафар фуқаро иш берувчи билан меҳнат шартномасини расмийлаштирмасдан ишлаётгани;
  • 2254 нафар жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтмай тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётгани;
  • 3968 та объект эгалари ижара шартномаларини солиқ инспекциясида рўйхатга қўймагани;
  • 875 та мол-мулк объекти ҳамда ер майдони эгалари мулкни кадастр идораларида рўйхатдан ўтказмагани аниқланди.

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text148331_soliq_tulovchilarda_surov_utkazila_boshladi