Солиқчилар айрим солиқларни тўлаш муддатларини кенгашлар қандай узайтиришини тушунтиришди

preview

ДСҚнинг матбуот хизмати юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи ва ягона ер солиғи бўйича тўлаш муддатини

узайтириш тўғрисида энг кўп бериладиган саволларга жавоб берди.

1. Юридик шахсларнинг қайси солиқ турларига маҳаллий кенгашлар томонидан тўловни кечиктириш тақдим этилишига рухсат берилган?

-Агар оғир молиявий аҳволи солиқ тўловчига  солиқларни муддатида тўлаш имконини бермаса, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят халқ депутатлари Кенгаши ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг тегишли қарорлари асосида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи ва ягона ер солиғини тўлаш муддатини узайтиришлари мумкин.

Бундай тартиб 25.11.2019 йилдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи ва ягона ер солиғи бўйича тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 951-сон ВМҚ билан тасдиқланган.

2. Солиқларни тўлаш муддати қандай асосларга кўра узайтирилиши мумкин?

- Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи ва ягона ер солиғи бўйича тўлаш муддати қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлганда узайтирилиши мумкин:

  • солиқлар, пенялар ва жарималар бўйича қарздорликнинг бир марталик тўлови солиқ тўловчини иқтисодий ночорликка (банкротликка) олиб келади;
  • солиқ тўловчининг ишлаб чиқариш ва (ёки) товарлар ва хизматлар реализацияси мавсумий хусусиятга эга;
  • солиқ тўловчига табиий офат, технологик фалокат ёки енгиб бўлмайдиган кучларнинг бошқа ҳолатлари натижасида зарар етказилган.

3. Солиқларни тўлаш қанча муддатга узайтирилиши мумкин?

- Тўлаш муддатини кечиктириш 1 ойдан 24 ойгача тақдим этилади.

Тўлаш муддати солиқ қарздорлигининг бутун суммасига ёки унинг бир қисмига  ёки келгусида юзага келадиган солиқ қарздорлигига нисбатан узайтирилиши мумкин.

Низом муддатларни бир солиқ ёки солиқларнинг бир нечта турлари бўйича узайтиришга рухсат беради.

Пеняларни ҳисоблаш тўлаш муддатини узайтириш даврининг амал қилиши бошланган кундан тўхтатилади.

Қарздорлик суммасини тўлаш билан бир вақтда солиқларни тўлаш муддати узайтирилганлиги учун фоизлар тўланади.

Тўлаш муддатини узайтирганлик учун фоизларни ҳисоблаш пеняни ҳисоблаш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади ва солиқ тўловчининг шахсий карточкасида ўз вақтида тўланмаган солиқлар сифатида акс эттирилади.

Тўлаш муддатини узайтириш солиқ тўловчига унинг соф активлари қийматидан ошмайдиган суммага берилиши мумкин.