Солиқчилар тушумни пасайтириш кўрсаткичларини қандай аниқлашади

preview

ДСҚ “Шаффоф бизнес. Хатоларни биргаликда тўғрилаймиз” акциясининг илк натижалари ҳақида хабар берди. Ўхшаш бизнес моделига эга ҳамда ҚҚС ва бошқа солиқларни тўлашдан бўйин товлаётган импорт қилувчилар ва тадбиркорлик субъектлари биринчилардан бўлиб солиқ органининг диққат марказида бўлдилар.

Тошкент шаҳри, Бухоро вилояти ва Фарғона водийси солиқ бошқармалари хавфни таҳлил этиш тизими томонидан солиқларни тўлашдан бўйин товловчилар жумласига киритилган 70 та солиқ тўловчини ўрганиб чиқди. Натижада 99 млрд сўмлик турли ҳуқуқбузарликлар аниқланди.

Масалан, асосий фаолият тури импорт товарлар билан улгуржи савдо қилиш ҳисобланадиган солиқ тўловчи билан юзага келган вазиятни олайлик. Ҳужжатларга кўра, у ҚҚСни 5 млрд сўм миқдорида ортиқча тўлаган. Экспресс-ўрганиш асносида солиқчилар бундай натижаларга қасддан ҳуқуқбузарликлар содир этиш натижасида сунъий равишда эришилганлигини аниқлади. Бозор конъюнктурасини ўрганиш шунга ўхшаш товарлар бозорда баён этилган нархларга қараганда икки баравар қиммат туришини кўрсатди. Бундан ташқари, тадбиркор ҚҚС ҳисобга ўтказилган товарлар омборда мавжудлиги тўғрисида солиқ органига ёлғон маълумот берган.

Натижада солиқ органлари ходимлари ҳисоботни қайта топшириш ва солиқ ҳисобини тиклашда тадбиркорга кўмак беришди.

 

soliq.uz  ахбороти асосида.