ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
Солиқлар бўйича бўлиб-бўлиб тўлаш қандай олинади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси тадбиркорликни қўллаб-кувватлаш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди.
Агар пировардида қонун лойиҳаси жорий таҳрирда тасдиқланса, қуйидагилар бўлиб-бўлиб тўлашни олишлари мумкин бўлади:
- 3 йилдан ортиқ фаолият кўрсатаётган ҳамда ҳисобланган солиқларни муддатида тўлаб келган, лекин молиявий аҳволига кўра жорий солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган хўжалик юритувчи субъектлар;
- 3 йилдан ортиқ товарларни импорт қилиш билан шуғулланаётган, божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини бажариб келган, лекин молиявий аҳволига кўра тўловларни белгиланган муддатда тўлашга эга бўлмаётган ТИФ иштирокчилари.