Совуқ сувга тарифлар қайта кўриб чиқилмоқда

preview

Ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун нархлар 1,5-2 баравар ўсиши мумкин. Бу Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида назарда тутилган. Батафсил – norma.uz портали шарҳида.

Мазкур чора “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖнинг кредиторлик қарзини камайтириш, ташқи қарзларни ўз вақтида сўндириш, тармоқлар ва иншоотларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш зарурати билан тушунтирилмоқда.

1 метр куб ичимлик суви учун нархларни ошириш режалаштирилмоқда:

  • аҳоли, бюджет ва улгуржи истеъмолчилар учун (ҚҚСсиз) 310 сўмдан 500 сўмга (161,2%);
  • тижорат ташкилотлари учун 730 сўмдан 1 500 сўмга (205,4%).

Канализация хизматлари учун тарифлар тегишинча ўсади:

  • аҳоли, бюджет ва улгуржи истеъмолчилар учун (ҚҚСсиз) 250 сўмдан 350 сўмга (140%);
  • тижорат ташкилотлари учун 460 сўмдан 820 сўмга (178,2%).

Қайта кўриб чиқилган тарифлар кўриб чиқиш учун монополияга қарши курашиш ва нархларни тартибга солиш органларига тақдим қилинган.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Norma.uz материаллари асосида

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text165623_sovuq_suvga_tariflar_qayta_kurib_chiqilmoqda