Сут ҚҚСдан озод этилди

preview

 

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига тегишли қўшимча киритилди (ВМнинг 24.01.2019 йилдаги 56-сон қарорига қаранг). 

 

Эслатиб ўтамиз, Солиқ кодексининг 208-моддаси 28-бандига мувофиқ, ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҚҚСдан озод этилади.

 

Ҳукумат томонидан тасдиқланган рўйхатда аввалбошдан озиқ-овқат маҳсулотларининг 8 та позицияси: гўшт (мол, қўй, товуқ), шунингдек тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ҳамда уларни сўйиш маҳсулотлари; балиқ; картошка; пиёз; тухум; гуруч (барча навлари); шакар, шу жумладан импорт қилинган ва нон маҳсулотлари қайд этилган.

 

Тузатишлар билан рўйхатга сут қўшилди. Тегишинча, энди сут ишлаб чиқариш ва реализация қилиш обороти ҳам ҚҚСдан озод қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text147658_sut_qqsdan_ozod_etildi