“Тадбиркор виртуал офиси” нима учун зарур

preview

Business.gov.uz ” ягона интерактив портали “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали этиб қайта ташкил этилмоқда. Бу Президентнинг 2022 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот тизимини жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган.

Нима учун янги портал керак ва у аввалгисидан нимаси билан фарқ қилади?

 

Биз аллақачон таниш бўлган "ягона дарча" ғоясини кўрамиз, аммо анча мукаммал кўринишда.

"Виртуал офис" функциялари:

  • тадбиркорлик субъектларининг фаолияти масалалари бўйича мурожаатларини кечаю кундуз қабул қилиш;
  • қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан тадбиркорлик субъектларининг жамоавий мурожаатларини қабул қилиш;
  • тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш мақсадида тематик онлайн муҳокамалар ва сўровномалар ўтказиш;
  • лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар, кредит, субсидия, компенсация ҳамда кафилликлар ва ҳоказо олиш имконини берувчи ахборот тизимлари билан уланиш;
  • солиқ ва божхона маъмуриятчилиги.

2022 йил 1 августдан бошлаб қуйидагилар порталда ўз мурожаатларини жойлаштиради:

  • тадбиркорлик субъектлари;
  • ССП ҳузуридаги “Саll-марказ” хизмати;
  • Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (бизнесомбудсман) – тадбиркорлардан сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатлар асосида;
  • туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари - тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича.

Бизнесомбудсман мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш билан боғлиқ барча масалаларни назорат қилади. Бирор нарса лозим даражада амалга оширилмаган тардирда ҳам, у чоралар кўриш ваколатига эга.

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text183255_tadbirkor_virtual_ofisi_nima_uchun_zarur