СКнинг янги таҳрири: ЯЕС ер солиғи билан бирлаштирилади

preview

Ягона ер солиғи юридик шахслардан олинадиган ер солиғи таркибига киритилди. Бу янги Солиқ кодекси лойиҳасида белгиланган.

Бир хил мазмундаги иккита солиқ бирлаштирилди. Бунда турлича солиқ солинадиган базалар сақланиб қолади:

  • қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар бўйича  -  ер участкасининг умумий майдони;
  • қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар бўйича – ер майдонларининг қонунчиликка мувофиқ аниқланадиган норматив қиймати.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар учун ер солиғи ставкалари (олдинги ЯЕС) деярли 2 бараварга пасайтирилади.

Айрим тоифадаги ерлар бўйича имтиёзлар ўрнига ер солиғини пасайтирилган ставкада тўлаш жорий этилди.

Солиқ кодексидаги амал қилаётган норма 

 

Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасидаги таклиф 

Шарҳ

Ягона ер солиғини тўловчилар ер солиғини тўловчилар бўлмайди (СК 279-м.).

Ягона ер солиғи юридик шахслардан олинадиган ер солиғи таркибига киритилди. 

  Бир хил мазмундаги иккита солиқ бирлаштирилди.

Кўчмас мулк ижарага берилган тақдирда, ижарага берувчи ер солиғини тўловчи бўлади  (СК 279-м.).

 

Лизингга берилганда тўловчи ким бўлиши аниқлаштирилди.

Кўчмас мулк ижарага берилган тақдирда, ер солиғини ижарага берувчи тўлайди. Кўчмас мулк молиявий ижарага (лизинг) берилганида (олинганида) молиявий ижара (лизинг) шартномасига мувофиқ ер солиғи ижарага олувчи (лизингга олувчи) шахс томонидан тўланади (437-м.). 

  Кодексдаги ер участкасини молиявий ижарага (лизингга) бериш нормалари аниқлаштирилди.

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва ягона ер солиғи бўйича турлича солиқ солинадиган базалари амал қилади.

Ягона ер солиғи ва ер солиғи бирлаштирилганига қарамай, турлича солиқ солинадиган базалар сақлаб қолинди:

  • қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар бўйича  -  ер участкасининг умумий майдони;
  • қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар бўйича – ер майдонларининг қонунчиликка мувофиқ аниқланадиган норматив қиймати (439-м.). 

 

 Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ягона ер солиғи тўланган. Энди солиқ қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ва фойдаланилмайдиган ерлар бўйича  алоҳида-алоҳида тўланади. Яъни, қишлоқ хўжалиги корхоналарига тегишли ерлар тушунчаси ўрнига «қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар» тушунчаси киритилади.

Айрим тоифадаги ер участкалари учун имтиёзлар мавжуд (СК 282-м.).

 

Айрим тоифадаги ерлар бўйича имтиёзлар ўрнига ер солиғини пасайтирилган ставкада тўлаш жорий этилди.

Қуйидаги объектлар жойлашган ер майдонларининг ер солиғи ставкасига 0,1 коэффициент қўлланилади: бюджет ташкилотлари, электр узатиш линиялари, умумдавлат алоқа линиялари, самолётларнинг учиш - қўниш майдонлари, умумий фойдаланишдаги темир йўллар, метрополитен линиялари, магистрал нефть ва газ қувурлари.

Вазирлар Маҳкамасининг ер майдонларининг консервацияси тўғрисидаги қарорлари қабул қилинган объектлар эгаллаган ер майдонларининг ер солиғи ставкасига 0,5 коэффициент қўлланилади (441-м.).

  Ер солиғи бўйича имтиёзлар секин-аста камайтирилади.

 

 

Ягона ер солиғи ставкаси қишлоқ хўжалиги экинларининг норматив қийматига нисбатан 0,95% миқдорда белгиланади.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар учун ер солиғи ставкалари пасайтирилади.

Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер майдонлари учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари қишлоқ хўжалиги экинларининг норматив қийматига нисбатан 0,5% миқдорда белгиланади (441-м.).

   Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган  ерлар учун ер солиғи ставкалари (олдинги ЯЕС) деярли 2 бараварга пасайтирилади.

Шарҳни «Norma» МЧЖ етакчи  эксперти Жорилла Абдуллаев тайёрлади.