Янги вебинар: электрон ҳисобварақ-фактуралар билан қандай ишланади

preview

1 январдан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактуралар мажбурий бўлади. Товар айланмасини одатдаги расмийлаштиришни ўзгартириш бизнес маромига таъсир кўрсатмаслиги учун ҳозир бизнес қандай чораларни кўриши зарур?

Ушбу долзарб мавзу бўйича 24 декабрь куни вебинар ташкил этилади. Маърузачи – бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш соҳасидаги эксперт Замира Жўраева.

-          Вебинарда нима ҳақида сўз боради?

-          1 январдан бошлаб барча тадбиркорлик субъектлари электрон ҳисобварақ-фактурага ўтиши керак. Вебинарда биз буни қандай тўғри ва кам харажатлар билан амалга ошириш ҳақида гаплашамиз. Вебинар барча бухгалтерларга фойдали бўлади.

Энг аввало қуйидаги масалаларни очиб беришни хоҳлайман:

        -   Электрон ҳужжат айланишини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари;
        -   Кимга ЭҲФни расмийлаштириш мажбурий эмаслиги;
        -   ЭҲФни 1С ва 1Уз дастурлари билан синхронизация қилиш;
        -   Харидордан ЭҲФ қабул қилишни тасдиқлаш қандай амалга оширилиши;
        -   Ишончномалар ва товарга илова қилинадиган ҳужжатларнинг долзарблиги сақланиб қоладими;
        -   Товарларни экспорт қилиш, айниқса – экспорт хизмаларида ЭҲФ қандай акс эттирилади;
        -   Товар ва молиявий чегирмалар, ЭРИни акс эттириш;
        -   Қайтариш ва манфий ҳисобварақ-фактуралар.

Барча саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламан. Энг кўп бериладиган саволларга вебинар тугагандан кейин барча иштирокчиларга юбориладиган тарқатма материалларда жавоб берилади.

Buxgalter.uz материалларини кузатиб боришни тавсия қиламан – улардан ҳам ЭХФ бўйича долзарб саволларга жавоб топиш мумкин.

Вебинарга қуйидаги ҳавола бўйича ёзилиш мумкин.