Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Янгиҳаёт тумани учун ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегаралари белгиланди
Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани учун ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегаралари белгиланди. Бу ҳақда ҳокимнинг 12.02.2021 йилдаги 158-сон қарорида сўз боради.
Илова қилинган ҳужжатнинг скани - афсуски яхши сифатга эга эмас. Эҳтимол, lex.uz да у ўқиш имконини берадиган тарзда пайдо бўлар (бу ерда).
Қабул қилинган ҳужжат муносабати билан Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар ДСБ ва Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасига бир ой муддатда:
- Тошкент шаҳар ҳокимининг 24.02.2015 йилдаги 162-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши бўйича таклиф киритиш;
- ўзларининг идоравий ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва у расман эълон қилингандан сўнг кучга кирди.
Norma.uz материаллари асосида