Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
Моддий ёрдамнинг имтиёзли суммасини ҳисоблаш учун ЭКИҲМнинг қайси санадаги кўрсаткичини олиш керак
«Ходимга 2024 йил ноябрда моддий ёрдам берилди. ЖШДС бўйича имтиёз ҳисоб-китоб санасидаги ЭКИҲМ – 1 155 000 сўм асосида ҳисобланди, ЭКИҲМнинг 4,22 баравари – бу 4 874 100 сўм. Ҳозир «автокамерал»дан қўшимча ҳисоблаш олдик – унда ЖШДС бўйича имтиёзли суммани ҳисоблаш учун 2024 йил бошидаги ЭКИҲМ (1 050 000 сўм) қабул қилиниши кўрсатилган. Унда имтиёзли сумма камроқ чиқади. Ходимга моддий ёрдамнинг имтиёзли суммасини ҳисоблаш учун қайси ЭКИҲМни олиш керак?»
Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» сервиси мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:
Эътибор беринг
Материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.
– Ходимнинг бошқа даромади сифатида қуйидаги моддий ёрдам тан олинади
:
- вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки ходимга унинг оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан;
- ходимга меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан;
- фарзанд туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан тўловлар тарзида;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар тарзида.
Қуйидаги моддий ёрдам суммалари ЖШДСга тортилмайди
:
- вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки ходимга унинг оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан – ЭКИҲМнинг 4,22 бараваргача;
- СК 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда – солиқ даври учун ЭКИҲМнинг 4,22 бараваригача.
Яъни вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки ходимга унинг оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан моддий ёрдам ҳар бир бундай тўловда ҳисоб-китоб санасидаги ЭКИҲМнинг 4,22 бараваригача миқдорда имтиёзли ҳисобланади. Мазкур имтиёз календарь йилига боғланмаган, йил давомида ЭКИҲМ ўзгарганда қайта ҳисобланмайди. Агар бундай моддий ёрдам 2024 йил ноябрда берилган бўлса, максимал имтиёзли сумма 4 874 100 сўмни (4,22 х 1 155 000) ташкил этади.
СК 377-м. 10-бандида кўрсатилган моддий ёрдамнинг барча бошқа турлари бўйича эса жами ЖШДС бўйича имтиёз календарь йили учун ЭКИҲМнинг 4,22 бараваригача миқдорда қўлланилади. Яъни йил давомида ЭКИҲМ ўзгарганда солиқ базаси қайта ҳисобланади.
Масалан, корхона йил давомида бошқа турдаги моддий ёрдам бермаган бўлса (вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки ходимга унинг оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан моддий ёрдамдан ташқари), 2024 йил ноябрда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам берган бўлса, максимал имтиёзли сумма 4 874 100 сўмни (4,22 х 1 155 000) ташкил этади. 2024 йил ноябрда амалда бўлган ЭКИҲМ қўлланилади.
Имтиёзли суммадан ошадиган моддий ёрдам суммаси ЖШДС ва ШЖБПҲ мажбурий бадалларига тортилади
.
![]()