Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг хизматлар кўрсатишдан олинган даромадларига солиқлар қандай солинади

preview

“2024 йил 8 февралда корхона ўзини ўзи банд қилган шахс билан хизматлар кўрсатишга доир шартнома тузди. Жисмоний шахс 2024 йил 22 февралда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотномани тақдим этди. Унинг хизматлари учун тўлов 2024 йил 29 февралда хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисида далолатнома асосида амалга оширилди.

Корхона шартнома тузилган пайтдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этилган пайтгача бўлган давр учун кўрсатилган хизматлар бўйича ўзини ўзи банд қилган шахснинг даромадидан солиқларни ушлаб қолиши керакми?”

Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради:

 

Экспертларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Жисмоний шахсларнинг даромадларига ўзини ўзи банд қилган шахс мақомини олгунга қадар ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади.

Сизнинг вазиятингизда жисмоний шахс қачон ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган сана муҳим аҳамиятга эга. Агар бу хизматлар кўрсатишга доир шартнома тузилгандан кейин содир бўлган бўлса, корхонангиз ўзини ўзи банд қилган шахс мақомига эга бўлмаган жисмоний шахс билан шартнома тузган бўлади.

Бу ҳолатда фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартнома бўйича жисмоний шахснинг даромадлари меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга  киради, уларга корхонангизда ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади  .

Агарда сиз ўзини ўзи банд қилган шахс мақомига эга бўлган жисмоний шахс билан шартнома тузган бўлсангиз, унинг даромадлари жами даромадга киритилмайди . Ўзини ўзи банд қилган шахслар солиқларни мустақил равишда тўлайди  .

Жисмоний шахс томонидан хизматлар кўрсатиш бир марталик хусусиятга эга бўлиши кераклиги, унда меҳнат шартномасининг белгилари бўлмаслиги кераклигини инобатга олинг. Агар корхонангизнинг жисмоний шахс билан ўзаро муносабатлари меҳнатга оид муносабатлар деб эътироф этилса, унинг даромадлари меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб малакаланади . Бу ҳолда корхонангизда солиқ агенти сифатида ЖШДС бўйича мажбуриятлар, шунингдек ижтимоий солиқ бўйича мажбуриятлар юзага келади  .

Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун фаолият турлари рўйхати Президентнинг 8.06.2020 йилдаги ПҚ-4742-сон қарори билан тасдиқланган.

 


 

 

ЖШДС ЖШДС ЖШДС /uz/publish/doc/text200177_uzini_uzi_band_qilgan_shahslarning_hizmatlar_kursatishdan_olingan_daromadlariga_soliqlar_qanday_solinadi