Банклар эътиборига! Сизлар учун Солиқ ҳисоби сиёсати ишлаб чиқилди

preview

Солиқ маслаҳатчилари Ирина ПОДОЛЬСКАЯ ва Иродахон АББОСХОНОВА банклар учун батафсил намунавий Солиқ ҳисоби сиёсатини ишлаб чиқдилар, бунга ўхшаши Ўзбекистонда мавжуд эмас. Уни мижоз этиёжларидан келиб чиқиб соддалаштириш ва ўзгартириш мумкин.

 

Банкларнинг фаолият тури молия хизматларини кўрсатишдан иборат, ушбу хизматлар асосан ҚҚС тўловидан озод этилади. Шундай операциялар борки, улар бўйича банкларда ҳам ҚҚС бўйича солиқ мажбуриятлари юзага келади. Бу борада қуйидаги операцияларни келтириш мумкин:

  • лизинг операциялари (айниқса лизингдан қайтган мол-мулкни реализация қилиш қисмида);
  • банк эгалигига ўтказилган гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш.

Бундай ҳолатларда «кирувчи» ҚҚС бўйича ҳисоб сиёсати бўлиши муҳимдир. Бу «кирувчи» солиқни ҳисобга қабул қилишни буткул рад этиш ёки уни ҳисобга олиш усулини танлашдан иборат бўлиши мумкин.

Мазкур ишлар бошқа масалалар қатори, бундай мол-мулкни реализация қилиш нархларига, бинобарин, фойда солиғига ҳам таъсир кўрсатади. Зарурий ҳисоб-китобларни амалга оширмасдан, банк учун қандай ҳисобга олиш усулини танлаш фойдали бўлишини аниқлаш анча мушкул ишдир.

Банк учун СҲСнинг фойда солиғига бағишланган қисми муҳим ҳисобланади. Ушбу қисмда энг мураккаб ва хатарли масала харажатларнинг иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлашини асослашдир. Айниқса банк томонидан профессионал хизматлар кўрсатилиши билан бевосита боғлиқ бўлмаган, лекин бунда зарурий ҳисобланган харажатларни асослаш мураккаблик туғдиради. Уларнинг иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлашини олдиндан аниқ айтиб бўлмайди, бунда ҳам муаммолар юзага келиши мумкин.

Шунингдек норезидентлар билан шартномалар тузишда банк муассасаларида ҚҚС тўлаш ҳамда даромадларга солиқ солиш билан боғлиқ талайгина саволлар пайдо бўлиши мумкин.

Солиқ ҳисоби сиёсати ёрдамида таваккалчилик ҳолатларини камайтириш ва низоли масалаларни ҳал этиш мумкин. СҲС олдиндан – солиқ аудити текширувига қадар у ёки бу харажатларни асослаб беришга тайёргарлик кўришга имконият яратади.

Солиқ ҳисоби сиёсатининг асосий мақсадларидан бири солиқ базасини ҳисоблашда чегириб ташланадиган харажатлар сифатида таснифланадиган  турларини аниқлаш ҳамда банк фаолияти хусусиятларидан келиб чиқиб, уларни иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлашини асослаш ҳисобланади. Бундай ҳужжат банк бухгалтерияси ва унинг бошқа тузилмалари учун энг зарур китоб бўлиб қолади.

 

Таклиф этилаётган СҲС бошқаларидан  нимаси билан фарқ қилади

1. СҲС солиқ маслаҳатчилари, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида ташкил этилган Солиқ кодекси бўйича ишчи гуруҳи иштирокчилари, CIPA ва ДипИФР сертификатлари соҳиблари Ирина ПОДОЛЬСКАЯ ва Иродахон АББОСХОНОВА томонидан ишлаб чиқилган.

2. Солиқ маслаҳатчилари Солиқ кодекси ва банклар бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос жиҳатларини яхши билишлари жуда муҳим. Улар томонидан ишлаб чиқилган намунавий Солиқ ҳисоби сиёсати банк бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос жиҳатларини акс эттиради, бу соҳа учун махсус ишлаб чиқилган ва айнан банкларга мос келади.

Кейинчалик банклар сўровларига кўра қуйидаги имкониятлар назарда тутилади: *

  • солиққа оид қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришларга СҲСни мослаштириш имконияти;
  • банк фаолиятининг ўзига хос хусусиятларига қараб унга ўзгартиришлар киритиш имконияти.

* Қўшимча имкониятлар хусусида маълумотлар алоҳида тўлов эвазига тақдим этилади.

Эътибор беринг
Солиқ ҳисоби сиёсатини сотиб олиш билан боғлиқ масалалар бўйича +90 947-77-47 телефон рақами ёки info@taxco.uz. электрон почтаси орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.